Таҳририятимизга ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида бир қатор саволлар йўлланган ушбу саволларни жамлаб, эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик. Саволларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Умурзоқ ЧОРШАНБАЕВ жавоб беради.
❓– Ҳисобварақ-фактурани ким расмийлаштиради ва ҳисобварақ-фактурани якка тартибдаги тадбиркор ҳам тақдим этиши шартми?
– Ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақфактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақфактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489сонли қарорнинг 2иловаси 23бандларига мувофиқ, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали фаолият кўрсатаётган норезидент юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақфактурани тақдим этиши шарт.
❓– Ҳисобварақ-фактура қандай ҳолларда тақдим этилиши шарт эмас?
– Ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши шарт эмас:
► сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда;
► хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда расмийлаштириладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция тақдим этилганда. Квитанциялар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган ҳолда фақат назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда ёки савдо шохобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади;
► товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари расмийлаштирилганда;
► банк операциялари мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳужжат бериш билан расмийлаштирилганда;
► товарлар текинга оммавий тарқатилганда;
► ҳар қандай транспорт воситаси орқали йўловчиларни ташишда йўл чипталари (шу жумладан, электрон) расмийлаштирилганда;
► кўрсатилган коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун банк орқали бухгалтерия ҳисобини юритишда асос бўлиб хизмат қилувчи бирламчи ҳужжатлар қўллаган ҳолда тўловлар амалга оширилганда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489сонли қарорнинг 2 иловаси 3 бандига кўра, ушбу банднинг иккинчи қисми иккинчитўртинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ҳисобварақфактура ўрнини босадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
❓– Корхонамиз фаолияти кенг тармоқли экспорт-импорт билан ҳам шуғулланамиз. Ҳисобварақ-фактурани чет эл валютасида кўрсатсак бўладими? Яна солиқ хизмати ходимлари ҳисобварақ-фактура журналини юритишингиз шарт дейишмоқда, бу бизга нима беради?
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489 сонли қарорнинг 2 иловаси 8-9 бандларига мувофиқ, ҳисобварақфактурада товарларнинг (хизматларнинг) қиймати миллий валютада, сўмда кўрсатилади. Бунда сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланиши лозим бўлади.
Қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчилари сотиб олинган ва реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақфактуралар (ҳисобварақфактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) журналини (реестрларини) юритишлари шарт.
Ҳисобварақфактуралар (ҳисобварақфактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ юритилади.
Юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни амалга оширган ҳолда товарларни (хизматларни) сотиб олган ҚҚС солиқ тўловчилари онлайн назораткасса машинаси ва виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақфактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
❓– Сотувчи томонидан товарларни (хизматларни) корпоратив карталар орқали тўлов қабул қилинганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириладими, агар расмийлаштирилса қайси сана билан?
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489 сонли қарорнинг 2 иловаси 5 бандига кўра, товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда ҳисобварақфактура сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт.
❓– Бир ой давомида алоқа хизматлари ва транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қайси сана билан тақдим этилиши керак?
– Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспортэкспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа ҳолларда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҳисобварақфактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489 сонли қарорнинг 2 иловаси 6бандига мувофиқ, бунда ҳисобварақфактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади.
➤ TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus
🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.