“РЕНТА” АТАМАСИНИНГ МАЪНОСИ НИМА ВА ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ИШЛАТИЛАДИ?

Бу саволларга юридик фанлари номзоди, доцент Жаҳонгир ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди.

❓ – Қонунчиликда “рента” шартномаси атамаси ишлатилар экан. Бу атаманинг маъноси нима ва қандай ҳолатларда ишлатилади?

– Рента сўзи немисча “rente”, лотинча “reddita” cўзларидан олинган бўлиб “қайтариб берилган” (мулк — Ж.И.) деган маънога эга.

а) Кенг маънода мулк эгаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасдан ер, молмулк, капиталдан мунтазам оладиган даромади;

қарзга берилган капиталдан фоиз, ер эгаларининг ижарага берилган ер участкасидан, уйжой эгаларининг ижарага берилган бинолардан оладиган даромади.

Тор маънода рента – қатъий даромадли пул капитали ва қимматли қоғозлар эгалари фоиз шаклида оладиган даромад. Кўпинча Рента тушунчаси ерни ижарага бериш натижасида олинадиган даромадга нисбатан ишлатилади.

б) Суғурта полиси бўйича суғурта ташкилоти томонидан суғурталанган шахсга ҳар йили тўланадиган пул суммаси.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 512-моддасига кўра Рента шартномаси мувофиқ бир тараф (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) мулк қилиб беради, рента тўловчи эса олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.

Рента шартномасига мувофиқ рентани муддатсиз (доимий рента) ёки рента олувчи ҳаёт бўлган муддат мобайнида тўлаш (умрбод рента) мажбуриятини белгилашга йўл қўйилади. Умрбод рента фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шарти билан белгиланиши мумкин.

Фуқаролик кодексининг 513-моддасига асосан, Рента шартномаси нотариал тасдиқланиши, кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга беришни назарда тутадиган шартнома эса бундан ташқари давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши лозим.

Рента шакли асосан икки хил гуруҳга ажралади:

  • доимий рента;
  • умрбод рента.

Доимий рентани фақат фуқаролар ва нотижорат ташкилотлари олишлари мумкин, башарти, бу ҳол қонунга зид келмаса ва уларнинг фаолият мақсадига мос бўлса.

Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, доимий рента шартномаси бўйича рента олувчининг ҳуқуқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга талабдан воз кечиш йўли билан топширилиши ва ворислик бўйича ёки юридик шахслар қайта ташкил қилинганда бошқа шахсларга ўтиши мумкин.

Доимий рента пул билан тўланиб, у рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкка ўхшаш мол-мулкни ижарага беришда қўлланиладиган мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг ўртача ставкаси доирасида шартнома билан белгиланадиган миқдорда, рента тўлаш шарти билан пул суммаси топширилганда эса ушбу кодекснинг 327-моддасида назарда тутилган банк фоизининг тегишли даражада жорий этилган ставкаси доирасида бўлади.

Шартномада рентанинг пул суммасига тенг қийматдаги ашёларни бериш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш йўли билан ҳам рента тўлаш назарда тутилиши мумкин.

Агар доимий рента шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг тегишли ставкаси ёки банк фоизи ставкаси ўзгарса, тўланадиган рента миқдори ҳам мутаносиб равишда ўзгаради.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, доимий рента йилнинг ҳар бир календарь чораги тугаши билан тўланади.

Умрбод рента мулкини рента тўлаш шарти билан топшираётган фуқаро ҳаёт бўлган даврга ёки у кўрсатган бошқа фуқаро ҳаёт бўлган даврга белгиланиши мумкин.

Умрбод рентани бир неча фуқаро фойдасига белгилашга йўл қўйилади, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.

Чунончи шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, рента олувчиларнинг бири вафот этган тақдирда унинг рента олиш ҳуқуқидаги улуши ундан кейин ҳаёт бўлган рента олувчиларга ўтади, охирги рента олувчи вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти бекор бўлади.

Шартнома тузилган пайтгача вафот этган фуқаро фойдасига умрбод рента белгилайдиган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Умрбод рента шартномада рента олувчи ҳаёт бўлган даврда унга вақти-вақти билан тўланадиган пул суммаси сифатида белгиланади.

Умрбод рентанинг шартномада белгиланадиган бир ойлик миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан оз бўлмаслиги керак, Ушбу кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса оширилиши лозим.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умрбод рента ҳар бир календарь ой тугаши билан тўланади.


❓ – “Айбсизлик презумпцияси” нима?

– “Айбсизлик презумпцияси” дейилганда қуйидагилар назарда тутилади:

Биринчи: айбдорнинг ҳуқуқбузарлиги қонуний тартибда исбот қилинмагунча, уни айбсиз деб фараз қилиш.

Иккинчи: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар, айбсиз ҳисобланади. Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр­қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Учинчи: одил судловнинг назария ва амалиётида, жиноятчиликка қарши курашда тўғри йўлни кўрсатувчи асосий муҳим принциплардан биридир. Унга биноан, ҳар бир жиноят содир этишда айбланаётган шахс айби қонунда белгиланган тартибда ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан исботланмагунга қадар айбсиз ҳисобланади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.