❓ – Умумтаълим мактабларининг фаолияти тўхтатилганда, умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланганлигини эшитгандим. Қаерга ва кимга мурожаат қилсак бўлади ва қандай қилиб карантин даврида навбатдан ташқари таътилга чиқиш мумкин?

✅ – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йилнинг 28 мартида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи билан мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланган.

Назарда тутилган тартиб – вақтинчалик, коронавирус пандемиясига оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади. Унга кўра, ходимлар – мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиси бўлган болаларнинг ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синф, яъни 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) ўз хоҳишига кўра йиллик ҳақ тўланадиган таътил олишга ҳақли. У ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар, агарда таътил биринчи иш йили учун тақдим этилаётган бўлса, ишланган ойлар сонидан қатъи назар берилади. Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 143-моддаси 1-қисмига мувофиқ йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади.

Таътил олиш учун ташкилот раҳбари номига меҳнат таътили берилиши бўйича сабаби ва санасини кўрсатган ҳолда ёзма ариза тақдим этилади.

Ходим хоҳишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг давомийлигини кўрсатиши мумкин. Бунда у корхонанинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак. Ушбу қоида ҳам асосий, ҳам узайтирилган меҳнат таътиллари, шунингдек йиллик қўшимча таътилларга нисбатан татбиқ этилади.

Таътилнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътил даврига тўғри келадиган ва меҳнат таътили муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, таътил берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак.

Иш берувчи ходимдан ариза олган куни таътилнинг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга таътил бериш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ходимни ҳақ тўланадиган таътилдан чақириб олиш мумкин эмас.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.