❓ – Агар ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда болалар боғчаси ёки мактабнинг фаолияти тикланса ёхуд ходимнинг таътилда қолиш эҳтиёжи бўлмаса, ёки таътилнинг тугаш куни болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тикланмаса ва тегишинча, ишга чиқишнинг имконияти бўлмаса, ходим қандай ҳаракат қилиши керак?

✅ – Агар ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда болалар боғчаси ёки мактабнинг фаолияти тикланса ёхуд ходимнинг таътилда қолиш эҳтиёжи бўлмаса, у муддатидан олдин ишга чиқиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Иш берувчи бундай аризани қаноатлантириши шарт. Айтилган қоида тасдиқланган жадвалга асосан меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳолларига татбиқ этилмайди.

Муддатидан олдин ишга чиқишда таътилнинг фойдаланилмаган қисми илгари таътиллар жадвалида белгиланган вақтга ёки тарафлар келишувига кўра бошқа муддатга, шу жумладан кейинги календарь йили учун меҳнат таътилига қўшиш орқали кўчирилади. Меҳнат таътилидан муддатидан олдин ишга чиқилган тақдирда таътил учун ортиқча тўланган ҳақ белгиланган тартибда қайтарилади.

Агар ходим мактаб ва болалар боғчаларининг фаолияти тўхтатилишидан олдин таътилни олган бўлса ва карантин даврида таътилни олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг розилиги билан:

● уни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказади;

● иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беради.

ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАЙДИГАН ТАЪТИЛ” ЁКИ “МАСОФАДАН ИШЛАШ”ДАН КЕЙИН

Агар таътилнинг тугаш куни болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тикланмаса ва тегишинча, ишга чиқишнинг имконияти бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги аризалардан бирини юборади:

► муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;

► масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

Меҳнат кодексининг 150-моддаси 1-қисми кўра, бу ҳолда иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Мазкур таътил, унинг давомийлигидан қатъи назар, ходимнинг иш стажига қўшилади. Ушбу таътилга нисбатан карантин даврида энг кўп давомийлиги – йил мобайнида 3 ойдан кўп бўлмаслигига доир чеклов татбиқ этилмайди. Бунда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддати мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаблари фаолиятининг тўхташи муддатидан ошмаслиги керак.

Агар болалар боғчалари ёки мактаблар ўз фаолиятини тикласа, ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилдан муддатидан олдин чиқишга, шунингдек ўзининг одатдаги графигига ўтишга (масофадан ишлаш ўрнатилганда) ҳақли. Бунинг учун у ёзма равишда ариза беради, иш берувчи уни қаноатлантириши шарт.


Таҳририятимизга йўлланган ушбу саволларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Умурзоқ ЧОРШАНБАЕВ жавоб беради.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.