Alibaba Group ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Ўзбекистонда Хитойнинг гигант савдо платформаси “Alibabа” компанияси иш бошлади. Мазкур платформа икки томон манфаатлари учун хизмат қилади. Мазкур компаниянинг мамлакатимиздаги расмий вакили Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ҳисобланади.

– Аслида “Alibabа” шу вақтгача Ўзбекистонда ўз шўъбасини очмаган, – дейди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Негаки уларнинг талаблари юқори. Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлай оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, “Alibabа” орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади.

Мазкур компаниянинг мамлакатимизга расман кириб келганига қисқа вақт бўлган бўлса-да, илк натижалар бор.

Платформа орқали маҳаллий қандолатчи корхонаси ўзининг 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномасини имзолади. “Alibabа”нинг расмий фаолиятини экспертлар Ўзбекистон учун иқтисодий ўзгаришлар ва дунё онлайн платформасини забт этиш сари қўйилган қадам, деб баҳолашмоқда.

БУ ҚАНДАЙ КОМПАНИЯ?

Alibaba обсуждает возможность создания в Узбекистане своих центров хранения  и обработки данных, Новости Узбекистана

Alibaba Group – Tmall, Alibaba.com, Alibaba Pictures фильм компанияси, AliExpress.com онлайн-дўкони, Taobao.com онлайн-аукцион сайти, Alipay онлайн тўлов платформаси ва бошқа бир қатор веб-порталларга эгалик қилувчи Хитойнинг оммавий тижорат компанияси ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти – ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида кўприк вазифасини ўташ ҳисобланади.

Бу тижорат тилида B2B бизнес тури дейилади. Яъни бу сўз “Бизнес -бизнес учун” деган маънони англатади. Қисқаси, бу компания ишлаб чиқарувчилар ва мижозлар ўртасида даллоллик вазифасини бажаради.

Бундан ташқари, Alibaba Group бугунги кунда онлайн чакана савдо, шунингдек, дунёдаги энг йирик булутли ҳисоблаш инфратузилмалари ва медиа-кўнгилочар активларига эгалик қилади.

2019 йилда Американинг молиявий-иқтисодий – “Forbes” журналининг “Forbes Global 2000” дунёдаги энг йирик 2000 та компаниялари рейтинги шакллантирилган бўлиб, Alibaba Group компанияси мазкур рўйхатда 59-ўринни эгаллаган.

Alibaba Group компаниясининг энг йирик акциядори – Япониянинг SoftBank компанияси ҳисобланиб, 2019 йилда компания акцияларининг 25,9 фоизига эгалик қилган.

2020 йилда интернет тижоратга асосланган Хитой компанияси Alibaba Groupнинг бозор нархи 600 миллиард доллардан ортиқ.

Компаниянинг бош қароргоҳи Хитойнинг Гуанчжоу провинциясида жойлашган.

КОМПАНИЯГА НЕГА ЭРТАК ҚАҲРАМОНИ АЛИБОБО НОМИ БЕРИЛГАН?

Қизиқ, Хитой компаниясига нима учун араб эртаги қаҳрамони номи берилганлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Бу ҳақда компания асосчиси Жек Ма қуйидагича изоҳ берган:

– Сан-Францискодаги қаҳвахонада ўтирганимда Алибобо ажойиб номлиги хаёлимга келди. Официант ёнимга келганда Алибобони билиш-билмаслиги билан қизиқдим. Шунда у “биламан”, деб жавоб берди. Мен ундан Алибобо ҳақида нима билишини сўрадим. “Сим-сим, очил!” деди официант. Шунда “Ҳа, мана буни ном деса бўлади!” дедим. Кейин кўчага чиқиб 30 тача одамдан “Алибобони биласизми?” деб сўрадим. Ҳиндистон, Германия, Токио ва Хитойдан келган одамлар ҳам Алибобони таниди. Шундай қилиб, Алибобо кичик ва ўрта компаниялар учун хазиналар ғорига эшикни очди.

ЖЕК МА КИМ?

Джек Ма (Ма Юнь) – биография, фото, состояние, личная жизнь, жена и дети,  рост 2020Унинг муваффақият тарихи худди эртакка ўхшайди. Чунки у 15 йил олдин ойига атиги 15 доллар маош оладиган ўқитувчи эди.

Ма Юн 1964 йилда Гуанчжоу провинциясида камбағал мусиқачилар оиласида туғилган. Шунинг учун ҳам ота-оналари ўғлига бошланғич капитални беролмаган.

Ричард Никсон Жек Манинг туғилиб ўсган шаҳрига ташриф буюрганидан сўнг, Гуанчжоу провинцияси сайёҳлик марказига айланди. Ма бу вазиятда пул топиш ва инглиз тилини бепул ўрганиш учун ҳаракат қила бошлади. Жек Ма эрта тонгда меҳмонхонага борар ва у ерда чет элликларга бепул ва ўзаро фойдали экскурсияларни таклиф қиларди. Сайёҳлар ўзларининг айтишига қулай бўлиши учун унга “Жек” деб лақаб қўйишади. Шундан буён унинг исми Жек Ма деб аталадиган бўлди.

Жек Манинг инглиз тилини ўрганиш учун ҳаракати самара берган бўлса-да, мунтазам дарс қолдириши сабаб бошқа фанларни ўзлаштира олмай қолган. Шу тариқа Жек Ма икки марта бошланғич мактабда ва уч марта ўрта мактабда синовдан ўта олмаган. У икки марта коллеж имтиҳонларида ҳам ухлаб қолган. 1988 йилда Жек маҳаллий педагогика университетини тамомлагандан сўнг, ўқитувчи сифатида ойига 12-15 доллар иш ҳақи олиб ишлай бошлаган. У бу вақт давомида Гарвард университетига қабул қилишларини сўраб 10 марта ҳужжат топширган ва ҳаммасида рад жавобини олган.

90-йилларнинг бошларида Жек Ма даромадли иш қидириб АҚШга боради ва 24 та иш берувчидан рад жавоби олади.

БИЗНЕС ОЛАМИДА ALIBABA GROUP ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛДИ?

Жек Ма бизнесдаги илк қадамларини 90-йилларнинг бошларида қўйди. Ёш ўқитувчи 3 йил давомида фойда олиб келган Haibo таржима агентлигини ташкил этди. Шериклари офисни ижарага олиш нархи биринчи иш ойидаги даромаддан уч баравар юқори эканлигини кўришганда таслим бўлишди. Аммо Ма енгилмади, у бизнесни қўллаб-қувватлаш учун эсдалик совғалар, кийим-кечак ва истеъмол товарларини сота бошлади. Орадан 3 йил ўтгач, “Haibo” биринчи сармояни ташқи инвестицияларсиз олиб келди. Бугунги кунда бу Гуанчжоу провинциясидаги таржима хизматларини кўрсатувчи энг йирик ташкилот ҳисобланади.

Жек Ма компьютерда тажрибага ва дастурлаш ҳақида тасаввурга эга эмас эди. Биринчи марта у 1995 йилда Хитой делегацияси билан таржимон сифатида Америкага борганда интернетга дуч келди. У ўшанда Yahoo халқаро қидирув тизими орқали Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топа олмади. Онгида илк бор Хитойга қайтгач интернет компаниясини ташкил этиш ғояси пайдо бўлди.

У биринчи марта ўз веб-сайтида Haibo учун реклама жойлаштирди ва унинг самарадорлигига амин бўлди. Боиси 2 соатдан кейин Хитой таржима агентлиги Америка, Япония ва Германиядан 6 та манфаатли таклиф олди.

Уни ижарага офис олишга пул йўқ эди ва шу сабаб ўз квартирасида офис очишга мажбур бўлди. Жек Мадан бошқа ҳамма унинг фикрларини хом хаёл деб ҳисоблашди. Дастлаб сайтнинг бир саҳифасини юклаш 2-3 соат давом этди. Орадан 3 йил ўтгач, Жек Ма бу борадаги ишлари учун Хитой давлати томонидан 800 минг доллар мукофот олди.

Унга 90-йилларнинг охирида халқаро электрон тижорат марказини ишониб топширишди. 1999 йилда Жек Ма ҳукуматдан истеъфога чиқди. Кичик ва ўрта корхоналар, тенгдошлари бўлган савдо майдончасига, яъни Alibaba Group‘га асос солди. Компания Хитой экспортчиларига Америкада мижозлар топишга ёрдам берадиган тизимни ишлаб чиқди. 2002 йилда Alibaba ўзининг биринчи даромадини қўлга киритди. Орадан 10 йил ўтгач, Манинг даромади бир триллион юандан ошди.

Бугун Alibaba Group Хитой электрон тижоратининг 80 фоизини назорат қилади. Харидларнинг учдан икки қисми йиллик айланмаси 148 миллиард долларни ташкил қилувчи Alipay тўлов тизими орқали тўланади. Жак Ма компанияси 6 та савдо майдончасини ривожлантирди ва 156,5 миллион ойлик фойдаланувчиларга эга бўлган Weibo деб номланган Хитойнинг гибрид Facebook тармоғига ҳам эгалик қилади.

AliExpress онлайн-дўкони 2010 йилда ишга туширилган ва 2016 йилда Москвада ҳам очилган. Ресурс Хитой товарларини чет элда сотиш учун мўлжалланган. Alexa маълумотларига кўра, сайтга ташриф буюрувчиларнинг 21,8 фоизи руслар. 2009 ва 2014 йилларда Жек Ма сайёрадаги энг нуфузли одамларнинг TOП-100 талигига кирди.

Абдулла ЧИМИРЗАЕВ тайёрлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.