Америкаликлар наздида, олинган даромаддан солиқ тўлаш бу – ватанпарварлик белгиси ҳисобланади. Ички даромад хизмати, яъни ИДХ даромадни ҳар қандай олинган пул, мулк ёки хизмат сифатида белгилайди, аммо жисмоний ва юридик шахслар учун истиснолар мавжуд. Кўпинча ушбу истиснолар муайян ҳолатлар юзага келганда кучга киради. Ушбу истисноларни билиш молиявий режалаштириш ва инвестициялашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки улар ишлаш самарадорлигини ошириш учун баъзи афзалликларни таклиф қилиши мумкин. Ушбу мақолада, биринчи навбатда шахсий молия соҳасида яширин даромадларнинг бир нечта асосий манбаларига эътибор қаратилган.