ДАРОМАД СОЛИҒИ МАВЖУД БЎЛМАГАН МАМЛАКАТЛАР

Даромад солиғини олмай молиявий фойда қиладиган энг машҳур мамлакатлардан айримлари Бермуд, Багам ороллари, Монако, Андорра ва Бирлашган Араб Амирликларидир.

ФУҚАРОЛИКДАН ВОЗ КЕЧИШ ОРҚАЛИ СОЛИҚДАН ҚУТУЛИШ

Қўшма Штатлар фуқаролари шунчаки бошқа мамлакатга кўчиш билан АҚШ даромад солиқларидан қочолмайди. Қаерда яшашни танлашидан қатъи назар, барча фуқаролар қонуний равишда АҚШда солиқ тўлашни худди шу ерда яшагандек, расмийлаштиришлари керак. Бу енгилдек кўриниши мумкин, аммо фуқароликдан воз кечиш осон иш эмас.

Энг аввало, кўп мамлакатлар фуқароликдан фойдаланиш имкониятини осонгина таклиф қилавермайди. Аксар ҳолларда бу жараён узоқ вақт ва кўп пул талаб қилади. Баъзи давлатлар ҳудудга кириш учун тўсиқларни атайлаб юқори даражада ушлаб туришади, шу орқали юқори сармояларни жалб қилиш мумкин.

Иккинчидан, АҚШ солиқ идоралари адолатли солиқ тизимига эга мамлакатлар фуқаролигини танлаган ўнлаб мультимиллионер ва миллиардерларни йўқотиб бораётганлиги туфайли АҚШ фуқароликдан воз кечишни тобора қийинлаштирди ва қимматлаштириб қўйди. Бу эса ниҳоятда қимматга тушиши мумкин бўлган экспатриация (муҳожирлик, эмиграция) солиқларининг ундирилишига сабаб бўлди.

Айримлар наздида ватанга қайтарилиш – репатриация, улар учун солиқ жазоси қўлланилишидан кўпроқ нарсани англатади. Қуйида даромад солиғисиз бутунлай роҳат­фароғатда ва чиройли ҳаёт кечириш мумкин бўлган бир нечта мамлакатлар ҳақида маълумот берамиз.

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ

Яқин Шарқда даромад солиғи жорий этилмаган бир қатор нефть мамлакатлари бўлса, уларнинг орасида БАА ўзининг барқарор иқтисодиёти билан ажралиб туради. БАА Яқин Шарқ ҳудудидаги кўпгина мамлакатларга нисбатан муваффақиятли иқтисодиётни маданиятли муҳитни шакллантирган. Шунингдек, бу ерда аъло даражада ташкил этилган таълим имкониятлари ҳамда инглиз тилида бемалол гаплашадиган аҳолини кўрасиз.

БАГАМ ОРОЛЛАРИ

Image result for багамские острова

Багамда даромад солиғини тўламасликнинг афзаллиги фуқароликни олишда эмас, яшаш жойига боғлиқ, холос. Бу эса мамлакатни даромад солиғидан холи ҳаёт кечириш имконияти мавжуд ҳудудлардан бирига айлантиради. Ҳар бир шахс Йиллик Истиқомат Рухсатномаси (Annual Residence Permit) учун тўлов воситасида турар­жой талабини бажаради ёки Багамдан ҳақиқий ер­мулк сотиб олиш орқали доимий яшовчи мақомига (прописка) эга бўлади.

Кариб ороллари сингари, Багам ҳам яшаш арзон мамлакатлардан ҳисобланади. Умуман олганда, мамлакатда инфратузилмалар ва хизматлар яхши ташкил қилинган. Қуйи даражада фаолият юритадиган хизмат тури бу – тиббиётдир. Багамни муқим яшаш жойи сифатида танлаган кўп Қўшма Штатлар муҳожирлари ҳалигача зарур тиббий муолажалар учун АҚШга қатнаб турадилар.

Нассау, юқори жиноят даражаси туфайли яшаш оғир бўлган туристик ҳудуд саналади. Умуман, АҚШдан узоқ масофа ва гўзал атмосфера Багамни кўпчилик солиқ муҳожирлари учун энг зўр жойга айлантиради.

БЕРМУД

Бермуд Багам оролларидан ҳам кўпроқ диққатга сазовор бўлган Карибдаги даромад солиғидан озод манзил. Шунга қарамасдан, у яшаш бирмунча қиммат бўлган мамлакат ҳам. Унинг анчайин иҳоталанган ерлари Бермудни қариб денгизи дунёсидаги энг қиммат яшаш жойига айлантирди.

Масалан, бир галлон (3.8­4.5 литр) сут нархи 10 ва 15 доллар оралиғида. Ҳатто кичкина, ихчам квартира ҳам ойига 2000 доллар ёки ундан ҳам кўпроққа баҳоланади.

Бермуд ўзининг аъло даражадаги йўллари ва оммавий транспорт хизмати билан Кариб оролларидаги бошқа ҳудудларга нисбатан яхшироқ ривожланган. Бундан ташқари, машҳур пушти қумли соҳилларидан тортиб, юқори қатлам учун мўлжалланган олий тоифали ресторанларигача, Бермуд Карибдаги энг хушманзара ва ёқимли мамлакатлардан бири, дея эътироф этилади. Бермудда яшаётган кўпчилик АҚШ муҳожирлари мамлакатда мавжуд кенг молиявий секторда ишлайдилар.

МОНАКО

Дунёнинг энг бадавлат сармоядорлар учун доимий таътил оромгоҳи сифатида маълум ва машҳур Монако Европадаги яшашга энг мақбул ва гўзал манзиллардан бири бўлиб келмоқда. “Орзулар соҳили”да (French Riviera) жойлашган Монакода дунёдаги энг сара яхталардан иборат юқори даражада ривожланган бандаргоҳлар мавжуд. Бойваччаларнинг энг севимли жойи – Монако Гранд Прикс (Monaco Grand Prix) бўлиб, Монакода квартиралар бир кеча учун 10 минг доллар ва ундан кўп нархда ижарага берилади.

Монако Ватикандан унча катта бўлмаган шаҳар­давлатдир. У энг қуйи жиноят даражаси билан дунёдаги исталган мамлакатдан устун туради. Шунга қарамай, Монаконинг бир камчилиги бор. Бу ҳам бўлса манзиллардан бири эканлигидир. Монакода даромад солиғидан холи муҳитига эга бўлиш тез амалга ошади, аммо бу арзон эмас. Яшаш учун қонуний рухсатномани 3 ойдан кам муддатда қўлга киритиш мумкин, лекин бунинг учун Монако банкига тахминан ярим миллион долларни гаровга топшириш талаб этилади.

АНДОРРА

Франция ва Испания оралиғидаги Пиреней тоғларида жойлашган Андорра ҳар йили 40 минг евродан ортиқ даромад қилувчи шахслар учун 10% миқдорида кенгайтирилмайдиган солиқ ставкаси белгилайди. Андорра тоғлари парвоз қилувчилар ва альпинистлар учун ҳақиқатда энг маъқул хушманзара жой. Чанғи учадиган сайёҳларни ҳисобга олмаганда, Андоррадаги ҳаёт нисбатан тинч ва осойишта. Андорра нафақат паст солиқ ставкалари, балки қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан ҳам машҳур бўлиб, кўплаб европаликлар у ерга сигарета, ликёр, кийим­кечак ёки электроника сотиб олиш учун келишади. Адолатли солиқ тизимини сақлаган Андорра банк тизими энг ривожланган денгиздан узоқдаги (оффшор) мамлакатлардан бири (“Offshore” – инглизча, миллий чегаралардан ташқаридаги жой; хорижий банклар, корпорациялар, инвестициялар ва депозитларни тавсифлаш учун ишлатилади). Унинг фуқаролигини олиш учун ўн йилдан зиёд шу давлатда яшаш лозим.

Дилруҳ ИСОМИДДИНОВА тайёрлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.