CОЛИҚ ТАТБИҚ ҚИЛИШ, РЕАЛИЗАЦИЯ МАБЛАҒИ, ҚҚС

Республикамиз бўйлаб солиқ тўловчилардан таҳририятимизга келиб тушган саволларга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчилари Қудратилла ИСЛОМОВ ва Фаррух ФАЙЗИЕВлар жавоб беришди.

– Қайси тадбиркорлик субъектларига нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди?
  • Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 461-моддасига асосан Солиқ даврида товарлар (хизматлар) сотишдан олинган даромадлар 1 миллиард сўмдан ошган амалдаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • солиқ даврида товарлар (хизматлар) сотишдан олинган даромадлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • товарларни импорт қилувчилар – импорт шартномаси тузилгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;
  • акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчилар ва(ёки) фойдали қазилмалар қазиб олиш билан шуғулланувчилар;
  • 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдонлари бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари – қишлоқ хўжалиги ерлари олинган кундан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қиладиган юридик шахслар – ушбу фаолият бошланганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;
  • лотереяни ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;
  • оддий шериклик шартномаси доирасидаги фаолият бўйича ишончли вакиллар.

Солиқ тўлаш жараёнида асосий реализация маблағи ҳисобга олинадими?

– Мен умумий овқатланиш шохобчаси бухгалтериман. Жорий йилда бизнинг айланма маблағимиз 800 миллион сўмдан ошди. Лекин хронометраж бўлганлиги сабабли, бизнинг айланма маблағ 1 миллиарддан ошган ҳисобланмоқда. Рус тилида чоп этилган газетангизда солиқ тўлаш жараёнида асосий реализация маблағи ҳисобга олиниши қайд этилган. Саволим шундан иборатки, корхонамиз энди ҚҚС тўлашга ўтиши лозимми ёки аввалги солиқ тўлаш тури сақланиб қолинадими?

– Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3148) га асосан:

  • Хронометраж тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
  • Хронометраж кўздан кечириш натижаларидан солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан электрон шаклда шакллантириш ва юритиш, шунингдек тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ва ҳисоблаб чиқарилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари ишончлилигини солиштириб кўриш учун фойдаланилади.
  • Хронометраж натижалари бўйича сизнинг фаолиятингиз бир миллиард сўмдан ошган деб ҳисобланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 462-­моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Мисол учун, сизнинг даромадингиз 2019 йилнинг декабрь ойидан бир миллиард сўмдан ошса, сизнинг корхонангиз 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

– Асосий воситалар реализация қилинганда қўшилган қиймат солиғи тўланадими?

– Солиқ кодексининг (янги таҳрир) 45­-моддасига асосан, табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади.

Товарлар деб, хусусан, электр энергияси, маълумотлар базаси, ахборот, интеллектуал фаолият натижалари, шу жумладан уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар эътироф этилади. Солиқ солиш мақсадида мулкий ҳуқуқлар ҳам товар деб эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 238-­моддасига мувофиқ, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғи объектидир.

Солиқ кодексининг 239-моддасига асосан:

  1. товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш;
  2. товарни бепул бериш (бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно);
  3. мол­мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш;
  4. товарни бўлиб­бўлиб тўлаш шартлари асосида бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади.

Шунга кўра, асосий воситаларни реализация қилиш бўйича айланма (оборот), товарлар реализацияси бўйича айланма деб қабул қилинади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.