Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси – мазмун ва моҳият 19-22 моддалар ҳақида

Солиқ кодексида солиқ муносабатларининг субъектлари қайта кўриб чиқилиб, “Солиқ муносабатларининг субъектлари ва ҳужжатлар алмашиш тартиби” деб номланган (19-модда) билан тўлдирилди ва солиқ муносабатларининг субъектлари жумласига солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар киритилди.

Унга мувофиқ, солиқ органлари, кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориши ва юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, бироқ ушбу ҳужжат жўнатилган санадан уч кундан кечиктирмай;
агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳужжатлар буюртма хат қилиниб почта орқали юборилганда жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланиши белгиланди.

Кодексда ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.

Солиқ тўловчилар кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқ органларига ҳужжатларни солиқ органлари каби солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали вахат қилиб почта орқали ҳам юборишлари мумкин. Бунда ушбу ҳужжатлар солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда жўнатилган кун, почта орқали юборилганда – беш кундан кейин олинган деб ҳисобланиши белгиланди.


Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида (20­-модда) солиқ тўловчилар тоифалари қайта кўриб чиқилиб, унда солиқ тўлаш мажбурияти бўйича бўлинмалар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаларига солиқ тўловчи сифатида аниқликлар киритилди.

Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилиши, уларнинг, яъни юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларини кодексда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда шу алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича бажаришлари;

Кодексда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилиши белгиланди.


Солиқ кодексида (21-модда) солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари қайта кўриб чиқилиб, янги ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ, уларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди ва солиқ органлари томонидан уларга кўрсатиладиган сервис хизматлари билан боғлиқ тўлдиришлар киритилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ солиқ тўловчилар:

● солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан (ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар шунингдек, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шакллари тўғрисида бепул ахборот олиш ҳамда уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни олиш;

● ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш;

Солиқ кодексида белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва тартибда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш;

● солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш;

● белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш;

● солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;

Солиқ кодексига мувофиқ ўз ҳудудида сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказилаётганда ҳозир бўлиш;

● сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити материаллари билан танишиш, шунингдек ушбу текширувларнинг далолатномаларини талаб қилиб олиш;

● солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;

● солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг кодексга ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик;

● солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларининг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

● солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларининг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви материалларини ёки солиқ органларининг бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;

● солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ёхуд солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки ўз вакиллари орқали ифодалаш;

● солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш ҳуқуқлари берилди.

Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилмаслиги, вакилнинг иштирок этиши солиқ тўловчини бундай муносабатларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилмаслиги назарда тутилди.

Солиқ тўловчилар кодексида ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар мансабдор шахсларининг тегишли мажбуриятлари билан таъминланиши, агар солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.


Солиқ кодексда (22­-модда) солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ҳам қайта кўриб чиқилиб, бир қатор қўшимча мажбуриятлар билан кенгайтирилди.

Солиқ тўловчилар:

➡️ белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;

➡️ ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтириш бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши;

➡️ товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши;

➡️ солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаши;

➡️ солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариши, кўрсатилган органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;

➡️ агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботларининг ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг тегишли солиқларни тўлаш учун белгиланган календарь йилдан кейинги беш йил мобайнида бут сақланишини таъминлаши;

➡️ ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларидаги ва чет эл юридик шахсларидаги иштироки тўғрисида, агар устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса хабардор этиши шартлиги белгиланди.

(Давоми бор)

Содиқ БОЙМУРОДОВ,
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчиси.

 


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.