ТУТУН СОЛИҒИ ТЎЛАБ ФОЙДА КЎРИШ МУМКИН

Канада провинциялари ўз ҳудудларида алоҳидаалоҳида солиқ турларини жорий этишлари мумкин. Канадада яшаётган асли ўзбекистонлик журналист Фарҳод Файзуллаев ушбу мамлакатнинг хос солиқ турлари ҳақда мақола ёзди.

Канаданинг Альберта провинциясида 1 январдан бошлаб углерод солиғи ёки «тутун солиғи» жорий этилди. Энди истеъмолчилар ҳавони зарарлантирадиган ёқилғи ишлатганида ушбу солиқни тўлайди. Тутун солиғи бензиннинг ҳар литридан, табиий газнинг ҳар кубометридан олинади. Бу дегани, 1 январдан бошлаб бензин ва газ нархи ошади.

Ушбу солиқ федерал ҳукумат томонидан жорий этилди. 2019 йил 1 майигача бу солиқ аллақачон амалда эди. Ва аввалги провинциал ҳукумат томонидан киритилганди. Сайлов компанияси давомида консерваторлар бу солиқни бекор қилишни ваъда беришди ва ғалабадан сўнг бекор қилишди ҳам. Чунки консерваторларга овозлар миқдори керак, улар иқлим ўзгаришига ишонмайди!

Солиқ бекор қилиниши билан федерал ҳукумат уни қайта тиклашини таъкидлади ва 1 январдан тиклади ҳам. Ана энди провинциал ҳукумат федерал ҳукуматни судга берди. Даъво аризасига кўра, федерал ҳукумат провинцияда янги солиқлар жорий қилиши мумкин эмас, бу Конституцияга зид. Федерал ҳукумат талқинича, тутун солиғи аслида солиқ эмас, чунки у “даромад-нейтрал”, яъни ҳукуматга даромад келтирмайди.

Қаранг-да, провинциал ҳукумат федерал ҳукуматни судга берди. Тасаввур қилинг…

Провинциянинг барча аҳолиси ушбу солиқни тўлайди – у ёқилғи таннархида ўтирибди. Тўпланган пулнинг барчаси аҳоли киши бошига тенг қилиб қайтариб берилади. Масалан, 5 кишидан иборат оила 15 ой учун 999 доллар олади.

Мен ҳисоблаб чиқдим, биз 15 ойда тахминан 500 доллар тутун солиғи тўларканмиз, аммо бизга давлат салкам 1000 доллар беради. Яъни бизнинг оила 500 доллар фойда кўрмоқда.

Албатта, бу солиқ туфайли маҳсулотларни ташиш нархи ҳам ошади, аммо қанчага ошиши аниқ эмас. Ва ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, катта истеъмолчилар ҳам кам ёқилғи сарфлайдиган технологияларга ўтади ва хизматлари таннархида бу солиқ ҳажми сезилмайди.

Солиқ шундай ишлайди: кўп ёқилғи ишлатадиганлардан кўпроқ солиқ олиб, уни одамларга қайтариш. Кам ёқилғи ишлатадиганлар (бизга ўхшаганлар) фойда кўради. Бир неча катта машинаси борлар, ишхонасига машинада борадиганлар, уйи катта оилалар эса зарар кўради. Улар ҳам бизчалик пул олишади, аммо кўп ёқилғи ишлатганлари учун кўпроқ солиқ тўлайдилар.

Солиқдан мақсад шуки, шу йўл билан кам ёқилғи ишлатувчиларни рағбатлантириш, кўп ёқилғи ишлатувчи оилаларни камроқ ишлатишга ундаш. Ҳар бир литр бензиндан қуртдек солиқ тўлаб турса, одам ўйланиб қолади-да.

Тутунга солиқ солиш дунёдаги етакчи олим, иқтисодчи, молиячилар томонидан иқлим ўзгаришини секинлаштиришга қаратилган энг самарали усул деб тан олинган. АҚШ республикачиларидан иборат экспертлар гуруҳи (унга АҚШ Федерал Захира Тизимининг барча раҳбарлари, Нобель лауреатлари кирган) бу солиқни илгари сурган. Тасаввур қиляпсизми, кичикроқ ҳукумат ва кам солиқларни илгари сурадиган партия янги солиқ тавсия қиляпти.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.