СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ – ЮРИДИК ШАХСНИНГ 2020 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИ УЧУН КАЛЕНДАРИ

1 ФЕВРАЛЬ1

– кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлари ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 133-моддаси учинчи қисми)

5 ФЕВРАЛЬ

– банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси иккинчи қисми)

– январь ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, рўйхат рақами 1515, 2005 йил 6 октябрь, 7-банди)

– Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 12-банди)

10 ФЕВРАЛЬ

январь ойи учун:

– Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 133-моддаси ўн иккинчи қисми);

– акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 292-моддаси биринчи қисми, СКнинг 293-моддаси биринчи қисми);

– айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси олтинчи қисми);

– айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 432-моддаси биринчи қисми);

15 ФЕВРАЛЬ1

2019 йил учун:

– ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

– юридик шахслар томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 447-моддаси учинчи ва 448-моддаси бешинчи қисми);

– юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадаган солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси иккинчи ва саккизинчи қисмлари);

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси ўнинчи қисми);

– айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

– йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 942, 2000 йил 3 июль, 4-банди);

январь ойи учун:

– ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

– меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);

2020 йил 20 февраль:

январь ойи учун:

– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги к уни
(СКнинг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

– агар январь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 345-моддаси бешинчи қисми);

– норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси биринчи қисми);

– солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 448-моддаси учунчи қисми);

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);


1 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Айдос КОШАНОВ,
Давлат солиқ қўмитаси
Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси
Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.