2020 ЙИЛ 6 ЯНВАРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎРҚ-600-СОНЛИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

Ушбу қонуннинг давлат божхона хизмати органларига тегишли жиҳати қуйидагиларда намоён бўлади:

✳️ Қонунга мувофиқ божхона органлари иқтисодий, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судларда барча ишлар ҳамда ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинган.

Қонунга кўра, божхона соҳасида қуйидаги давлат божлари ундирилади:

● чет эл юридик шахсларидан кўргазмавий юкларни расмийлаштирганлик учун ва чет эл юридик шахсларига божхона юк декларацияси бланкаларини реализация қилганлик учун.

● Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун давлат бож ставкалари миқдорлари белгиланди.

✳️ Чет эл юридик шахсларидан кўргазмавий юкларни расмийлаштирганлик учун ва чет эл юридик шахсларига божхона юк декларацияси бланкаларини реализация қилганлик учун:

а) божхона органи ҳар соатлик ишини ҳисобга олган ҳолда чет эл юридик шахсларидан кўргазмавий юкларини расмийлаштирганлик учун.

► кундузги (иш вақтида) вақтда – БҲМнинг 2 фоизи миқдорида;

► иш вақтидан ташқари (соат 18:00 дан – 9:00 гача) вақтда – БҲМнинг 3 фоизи миқдорида;

б) чет эл юридик шахсларига божхона юк декларацияси бланкаларини реализация қилганлик учун – БҲМнинг 1 фоизи миқдорида.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қонунга мувофиқ, фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун давлат бож ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди.

а) божхона омборини таъсис этиш – БҲМнинг 5 баравари;

б) “Эркин омборхона” божхона режимида омборхона таъсис этиш – БҲМнинг 5 баравари;

в) Божсиз савдо дўконини таъсис этиш – БҲМнинг 5 баравари.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Ҳусан ТАНГРИЕВ,
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати бош инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.