Тадбиркорлик субъектларини тугатиш МЕХАНИЗМИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ (давоми)

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-592 сонли Қонунига асосан тадбиркорлик субъектларини тугатиш механизми амалдаги қонун ҳужжатларига кўра қайта кўриб чиқилди.

(Давоми. Боши ўтган сонда)

ЎРҚ-592 га асосан 32-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилган:

● фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган молмулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганда”;

● қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилди:

● “молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда”;

● учинчи – олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

“Фермер хўжалигини тугатиш тартиби” тўғрисидаги 33-модда эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

Фермер хўжалиги:

► фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан;

► қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.

ЎРҚ-592 га асосан 33-модда қуйидаги таҳрирда баён этилган:

Фермер хўжалиги:

● фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан;

● қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан;

● молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига биноан тугатилади.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш)” тўғрисидаги 49-моддаси эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

● Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига ёхуд суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

ЎРҚ-592 га асосан 49-модданинг биринчи қисми “ёхуд суднинг” деган сўзлардан кейин “ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг” деган сўзлар билан тўлдирилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилган:

● Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига ёхуд суднинг ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамиятни тугатиш” тўғрисидаги 55-моддаси эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

● Жамият ушбу Қонун ва жамият устави талаблари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тугатилиши мумкин. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.

● Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлади.

● Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш ҳамда тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори жамият кузатув кенгашининг, ижро этувчи органининг ёки иштирокчисининг таклифига биноан қабул қилинади.

● Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

● Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.

● Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятни тугатишда тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини бошқарувчи органнинг вакили киритилади.

● Жамиятни тугатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

ЎРҚ-592-га асосан 55-модда олтинчи хатбоши билан тўлдирилиб қуйидагича баён этилган:

● Жамият ушбу қонун ва жамият устави талаблари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тугатилиши мумкин. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.

● Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлади.

● Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш ҳамда тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори жамият кузатув кенгашининг, ижро этувчи органининг ёки иштирокчисининг таклифига биноан қабул қилинади.

● Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.

● Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра жамиятни тугатиш ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда амалга оширилади. Бунда тугатувчи тайинланмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

● Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятни тугатишда тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини бошқарувчи органнинг вакили киритилади.

● Жамиятни тугатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

“Хусусий корхона тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Хусусий корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш” тўғрисидаги 28-моддаси эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

● Хусусий корхона унинг мулкдори ёки суднинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

ЎРҚ-592-га асосан 28-модда қуйидагича баён этилган:

● Хусусий корхона унинг мулкдорининг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суднинг қарорига кўра, қайта ташкил этилиши мумкин.

● Хусусий корхона унинг мулкдорининг ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.