СОЛИҚ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШЛАР БОРАСИДА ТАҲРИРИЯТИМИЗГА КЕЛГАН САВОЛЛАР (2/2)

– Эндиликда солиқ тўловчилар жорий йилнинг 1 апрелигача қандай ишларни амалга ошириши шарт қилиб қўйилди?

– Солиқ тўловчилар 2020 йил 1 апрелгача 2020 йил учун солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари шарт.

– Солиқ мақсадлари учун ҳисоб-китоб сиёсати ким томонидан белгиланади ва тасдиқланади?

– Солиқ мақсадлари учун ҳисоб-китоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ихтиёрий шаклда белгиланади ва раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланди.

– Бизнинг корхона Ўзтўқимачилик саноати азоси ҳисобланиб, мазкур уюшма аъзолари ўртасида товарлар (хизматлар) сотилишида ҚҚС тўланмас эди. Бунинг натижасида корхона ихтиёрида маблағлар иқтисод қилинаётган эди. Шу каби имтиёзлардан қай тартибда фойдаланилади?

– Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан тақдим этилиши белгиланмоқда. Бунда айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилишида (импортида) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин эмас.

– Кимлар айланмадан олинадиган солиқни қўллашга ҳақли эмаслар?

– Солиқ даврида товарлар (хизматлар) сотишдан олинган даромадлари 1 миллиард сўмдан ошган амалдаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

— солиқ даврида товарлар (хизматлар) сотишдан олинган даромадлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар;

— товарларни импорт қилувчилар — импорт шартномаси тузилгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;

— акциз тўланадиган товарлар(хизматлар) ишлаб чиқарувчилар ва(ёки) фойдали қазилмалар қазиб олиш билан шуғулланувчилар;

— 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдонлари бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари — қишлоқ хўжалиги ерлари олинган кундан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;

— бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қиладиган юридик шахслар — ушбу фаолият бошланганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб; — лотереяни ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;

— оддий шериклик шартномаси доирасидаги фаолият бўйича ишончли вакиллар.

– Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун максимал йиллик айланма миқдори қанча?

– Айланмадан солиқни қўллаш учун максимал йиллик айланмаси 1 млрд. сўм миқдорида сақланиб қолинди.

– Хусусий нотариал идоралар қандай солиқлар тўлайди?

– Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

● юридик шахслар фойда солиғи;

● сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

● юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи;

● юридик шахсларнинг ер солиғи;

● ижтимоий солиқ.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.