ҲИСОБЧИНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМИ ЎЗГАРСА…

Ҳисобчи ёки директор телефон рақамини ўзгартирса, қандай қилиб солиқ органини хабардор қилса бўлади? Ҳалиям солиқ идорасига бориб, бу ҳақда маълум қилиш керакми ёки бу борада қандайдир ўзгаришлар бўлдими?

Бу савол кўпчиликни қизиқтиргани сабабли Давлат солиқ қўмитаси Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВдан жавоб олдик.

– Давлат солиқ қўмитасининг СМС-­хабарнома хизмати солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ органлари томонидан талабномалар ва хабарномалар келиб тушгани тўғрисида маълумотларни тезда олиш имконини беради.

Бу жуда қулай, аммо билдиришномалар келиб тушадиган уяли телефон рақами ўзгарганда, хизматнинг ишлаши учун бухгалтер бу ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиши керак эди. Ушбу жараён кўп вақт талаб этади, албатта.

Яъни, директорнинг ёки бухгалтернинг телефон рақами ўзгарса СМС-­хабарнома келиши учун солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган туман солиқ органига бориб махсус шаклни ёзма шаклда тўлдириб тақдим этар эди.

Баъзи бир бухгалтерлар эса солиқ органига бормасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Солиқ органларига мурожаат юбориш” хизматидан фойдаланган ҳолда тўлдирилган шаклни юборишар эди.

Бироқ бу усул ҳар доим ҳам солиқ хизмати ходимлари билан алоқа қилиш имконини бермас эди. Хат кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ва корхонанинг ҳисобга олиш маълумотларига қўшимча тузатишлар киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун бухгалтер ҳеч бўлмаганда солиқ органларига қўнғироқ қилиши керак эди.

Иккала вариантда ҳам телефон рақамининг ўзгариши сабабли ушбу шаклнинг барча 16 та устунларини тўлдириш шарт бўлган.

Эндиликда ушбу ҳолат ҳам тўлиқ автоматлаштирилди. Яъни, корхона раҳбари ёки бухгалтери ўз уйидан, офисидан чиқмасдан туриб шахсий компьютер ёки смартфондан фойдаланган ҳолда нафақат телефон рақами, балки солиқ тўловчилар маълумотлар базасига корхона раҳбари ёки бухгалтери, манзили, асосий фаолият тури ҳамда тегишли вазирлик таркибига кириши каби маълумотлар бўйича ҳам ўзгартириш киритиш имкониятига эга.

Бунинг учун my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириб “Юридик шахсларнинг ҳисобга олиш маълумотлари”хизмати танланади (1-расм).

 

Рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш қаторига ўтилади (2-расм)

Шундан сўнг бўш қаторлар керакли маълумотлар билан тўлдирилади ёки мавжудларига ўзгартиришлар киритилади ва жўнатиш тугмаси босилади (3-расм).

 

Сақланган маълумотларни аризалар реестридан кўриш мумкин (4-расм).

Ушбу хизмат солиқ тўловчиларга қулайлик яратибгина қолмасдан уларнинг вақти тежалишига, ортиқча қоғозбозликка йўл қўйилмаслиги ҳамда маълумотлар базасида аниқ ва тўлиқ маълумотлар шаклланишига олиб келади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.