ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА БЎНАК ТЎЛОВИ

❓– 2020 йил фойда солиғи бўйича аванс (бўнак) тўловларини қандай тартибда тўлаймиз? Эски тартиб сақланиб қолдими?

✅ – Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун 5 млрд. сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларни ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23-­кунидан кечиктирмай тўлайди. Бундан ташқари жорий солиқ даврининг 1­чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ўтган солиқ даврининг охирги чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови суммасига тенг этиб қабул қилинади.

Жорий солиқ даврининг 2­-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси жорий йилнинг биринчи ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғи суммасининг учдан бир қисмига тенг этиб қабул қилинади. Жорий солиқ даврининг 3­-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови нинг суммаси ярим йиллик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва 1-­чорак якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг учдан бир қисмига тенг этиб қабул қилинади. Жорий солиқ даврининг 4-­чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси тўққиз ойлик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.

Агар ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан, янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд. сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

Бўлиш ёки ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этиш натижасида янгидан ташкил этилган юридик шахс, жами даромадининг миқдоридан қатъи назар, ҳар ойлик бўнак тўловларини, агар бўлиш ёки ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахс солиқ бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай қайта ташкил этиш амалга оширилган солиқ даврида ҳисоблаб чиқарган бўлса, 2 та келгуси солиқ даври мобайнида тўлайди.

Ҳисобот даври якунлари бўйича ҳисобот даври мобайнида тўланган ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқни тўлаш чоғида ҳисобга олинади.

Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Жами йиллик даромаднинг миқдоридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини солиқ бўйича фақат солиқ даври якунлари юзасидан тақдим этувчи солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўламайди.

Солиқ тўловчи тугатилганда солиқ тугатиш якунлангунига қадар тўланади.

Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисоблашни рўйхатдан ўтказувчи органдан бундай ахборот олинган ойдан эътиборан тўхтатиб туради.

Шерзод ДУСИЯРОВ,
Давлат солиқ қўмитаси Малака ошириш
маркази ўқитувчиси 


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.