Тадбиркорлик субъектларини тугатиш МЕХАНИЗМИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-592 Қонунига асосан тадбиркорлик субъектларини тугатиш механизми амалдаги қонун ҳужжатларига кўра қайта кўриб чиқилди.

“Юридик шахсни тугатиш тартиби” тўғрисидаги 55-модданинг ўн биринчи қисми эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан молия­хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

ЎРҚ-592 га асосан 55-модданинг ўн биринчи қисмидаги “Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан” деган сўзлар чиқариб ташланиб қуйидагича баён этилган:

Молия­хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

кейинги и – ўн биринчи қисмлари тегишинча учинчи – ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни”нинг “Жамиятни тугатиш” тўғрисидаги 98­моддаси эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

Жамиятнинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.

Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.

Жамият суднинг қарорига кўра тугатилаётганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.

Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вакили киритилади.

ЎРҚ-592 га асосан 98-модда олтинчи қисм билан тўлдирилиб қуйидагича баён этилган:

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра жамиятни тугатиш ушбу жамият молияхўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда амалга оширилади. Бунда тугатувчи тайинланмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вакили киритилади.

“Жамиятни тугатиш тартиби” тўғрисидаги 99-модданинг биринчи қисми эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:
Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

ЎРҚ-592 га асосан 99-модданинг биринчи қисми қуйидагича баён этилган:
Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб­сайтига жойлаштирилади.

Қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилган:
Жамиятнинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.

Иккинчи – саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи – тўққизинчи қисмлар деб ҳисобланади.

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Фермер хўжалигини тугатиш асослари” ҳақидаги 32-моддасининг иккинчи хатбошиси эски таҳрирда қуйидагича баён этилган:

фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаганида, шу жумладан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол­мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганида.

(Давоми бор…)

TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.