ЯТТлар учун солиққа тортиш йўналишида қандай янгиликлар мавжуд?

“2020 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА АСОСАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШГА ДОИР ИККИТА МУҲИМ ЯНГИЛИК КИРИТИЛДИ

Биринчиси, 2020 йилдан бошлаб товар айланмаси 100 млн. сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга (ЯТТ) қатъий белгиланган солиқнинг ўрнига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқи берилди.

Хусусан, ЯТТ олган даромадлари бўйича солиқ органига декларация тақдим этиш йўли билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (12 фоиз ставкада) ёки даромад солиғини қатъий белгиланган суммада тўлашни танлаши мумкин.

Иккинчиси, 2020 йилдан бошлаб ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари миқдори сезиларли даражада камайтирилди.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида озиқ­овқат ва ноозиқ­овқат товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи ЯТТлар учун 2019 йилда қатъий белгиланган солиқнинг миқдори ҳар ойда 1 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу сумма 750 минг сўм (25 % пасайтирилди) этиб белгиланди.

Ушбу фаолият тури учун белгиланган миқдор Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 750 минг сўмдан 600 минг сўмга (20 %), бошқа шаҳарларда – 400 минг сўмдан 300 минг сўмга (25 %) ҳамда бошқа аҳоли пунктларида – 300 минг сўмдан 200 минг сўмга (34 %) пасайтирилди.

Пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш учун 2019 йилда ойига 400 минг сўм, газета, журналлар ва китоб маҳсулотларини чакана сотиш учун 500 минг сўм. Маиший хизматлар кўрсатиш учун 350 минг сўм белгиланган миқдор 2020 йилда 250 минг сўмга (ўртача 42,5 %), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда бу миқдор 200 минг сўмдан 150 минг сўмга (25 %) пасайтирилди.

Бошқа фаолият турлари бўйича Тошкент шаҳрида ойига 300 минг сўмдан 225 минг сўмга (25 %), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда 200 минг сўмдан 125 минг сўмга (37,5 %) пасайтирилди.

Автомобиль транспортида 3 тоннагача юкларни ташиш фаолияти 200 минг сўмдан 150 минг сўмга ва 3 тоннадан ортиқ юкларни ташиш 300 минг сўмдан 225 минг сўмга (25 %) пасайтирилди.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.