Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли Қарори имзоланди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.
РЎЙХАТ | |
---|---|
1. | Яшаш жойидан маълумотнома. |
2. | Ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома. |
3. | Доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома. |
4. | Доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома. |
5. | Яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома. |
6. | Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома. |
7. | Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома. |
8. | Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
9. | Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома. |
10. | 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома. |
11. | Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
12. | Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома. |
13. | Вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома. |
14. | Шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
15. | Шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
16. | Ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома. |
17. | Вафот этган боқувчининг ота оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
18. | Вафот этган шахснинг отаоналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
19. | Ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома. |
20. | Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома. |
21. | Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
22. | Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома. |
23. | Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома. |
24. | Ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома. |
25. | Касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома. |
26. | Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома. |
27. | Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома. |
28. | Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома. |
➤ TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus
🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.