Жисмоний шахслар мол-мулкига чегара белгиланганми?

Бизга бўлаётган кўплаб мурожаатларда жисмоний шахсларнинг мол-мулкида чегара белгиланган ёки белгиланмаганлиги ҳақида сўрашади. Мол-мулкнинг ошиб бориши билан солиқ миқдори қай даражада ўзгаради? Бу кўпчиликни қизиқтиради. Айнан шу масалага тўлиқ жавоб олиш мақсадида мутахассисга мурожаат қилдик.

Наврўз ҒАНИЕВ, Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори.

✅– Жисмоний шахслар эгалигидаги кўчмас мулк объектларига ҳисобланадиган мол-мулк солиғи ҳамда умумий тушунчалар ҳақида маълумот бериб ўтаман.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли моддаларига асосан мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиларидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар солиқ солиш объектидир.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати тўловчилар учун солиқ солинадиган базадир.

Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланганда ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар юридик шахслар учун белгиланган ставкаларда солиққа тортилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра кадастр қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 15-иловасига асосан қуйидаги ставкалар асосида солиққа тортилади.

Т/рСолиқ солинадиган объектларнинг номиСолиқ ставкаси, мол-мулкнинг кадастр қийматига нисбатан %да*
1Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, жойлар ва иншоотлар0,2
2Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган уй-жойлар ва квартиралар:
200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган0,25
500 кв.м дан ортиқ бўлган0,35
3Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уйжойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб белгиланади, бироқ 42 000 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳоловчи органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоят марказларида 210 000 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 000 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

2019 йилда ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2018 йилда ҳисобланган солиқ суммасидан 1,3 баравардан ортиқ бўлмаслиги керак.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

Мол-мулк солиғининг тўлов муддати ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.