Польша солиқ тизимининг ўзига хосликлари

Польшада бошқа шарқий европа мамлакатлари Каби бозор қонунларига мос солиқ ушлаш 1991 Йилдан кейин шакллана бошлади. Тадбиркорлик Субъектлари учун солиқ ставкаси фаолиятидаги Юксалиш шкаласи бўйича белгиланди: Даромад Миқдори ошаверса, солиқ ставкаси ҳам ошади.

Мамлакат географик томондан қулай жойлашгани, бошқа ривожланган Европа давлатлари каби маҳсулот бозорининг унча ривожланмагани ва Польша ҳукуматининг соғлом ижтимоийиқтисодий ҳолатини яратиш бўйича амалий ҳаракатлари чет эл инвесторларининг мамлакат бозорига кириб келишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги кунда мамлакатга чет эл инвестициясининг кириб келиш оқими шарқий Европадаги (Чехия, Венгрия) бошқа давлатларга нисбатан анча юқори, шунингдек, бу инвестиция асосан, Америка, Германия, Франция компаниялари томонидан киритилмоқда. Европа Иттифоқи ҳам бу мамлакатга капитал оқимини йўналтириб келмоқда.

Чет элликлар Польша ҳудудида солиқ тўлайдими?

Польша ҳудудида яшаётган ва бу ерда иқтисодий манфаати бор ҳар қандай одам 183 кун ўтгандан сўнг автоматик равишда солиқ тўловчи бўлиб ҳисобга олинади. Ва Польша солиқ идорасига солиқ тўлашга мажбур.

Солиқ турлари

Тўғридан-тўғри солиқ солиш:

1. Жисмоний шахслар даромадига солинган солиқ.

2. Корпоратив ёки юридик шахсларга солинган солиқ.

3. Ҳадя ва мерос учун солинган солиқ.

4. Фуқаролик-ҳуқуқий фаолият учун солинган солиқ.

5. Қишлоқ хўжалиги солиғи.

6. Ўрмон солиғи.

7. Кўчмас мулк солиғи.

8. Транспорт воситалари учун солиқ.

9. Тоннаж учун солиқ (халқаро денгиз транспорти учун).

10. Фойдали қазилмалар қайта ишлови учун солиқ.

Транспорт воситалари, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон солиқлари маҳаллий ҳокимиятга тўланади. Маҳаллий солиқ тушумлари ҳақидаги Қонунга асосан, Муниципиал кенгаш солиқ ставкаларини белгилаб беради.

Эгри солиқлар:

1. ҚҚС.

2. Акциз йиғини.

3. Ҳар хил ўйинлар учун солиқ. Маҳаллий ҳокимият курорт солиғи, бозор солиғи ва ит сақлагани учун ва реклама солиғини ўз ташаббусларига кўра тайинлашлари мумкин бўлади.

Жисмоний шахслар учун даромад солиғи

Польшада резидентлар, шу каби норезидентлар ҳам даромад солиғини тўлаб боришади. Польша ичкарисида 183 кундан ортиқ яшаган бошқа мамлакат вакиллари резидентга киради. Жисмоний шахслар учун даромад солиғи юксалиш шкаласи бўйича олинади. Йиллик 3 091 злотий даромаддан солиқ олинмайди. 85 528 злотийгача бўлган даромаддан 18 фоизли ставкада солиқ олинади. Бундан юқори миқдордаги даромаддан 32 фоизли ставкада солиқ ушлаб қолинади. Компания дивидендлар, қимматли қоғозлар ва бошқа нарсалар сотилишидан тушган даромаддан 19 фоизли ставкада солиқ тўлайди. Кўчмас мулк савдосидан тушган даромаддан ҳам худди шу ставкада солиқ тўланади.

Ойлик маошдан солиқ тўлаш

Жисмоний шахслар маошидан солиқ тўлашдан ташқари ҳар ой ZUS ижтимоий суғурта тизимига ҳам тўлов қилишади. Иш берувчи ва ишчи нафақа фонди учун тенг миқдорда маблағ тўлайди: иш берувчи бахтсиз ҳодисалар учун суғурта тўловини амалга оширса, ишчи тиббий хизматлар ва бола туғилгани учун тўловни амалга оширишни ўз бўйнига олади.

Ижтимоий суғурта ставкаси:

1. Нафақа суғуртаси – 19,52 фоиз.

2. Ногиронга айланиб қолиш хавфи бўлганда – 8,00 фоиз.

3. Тиббиёт суғуртаси – 2,45 фоиз

Юридик шахслардан олинадиган солиқ

1. Фойдадан олинадиган солиқ ставкаси 19 фоиз этиб белгиланган.

2. Қўшилган қиймат солиғи. Бу солиқ ставкаси 0 фоиз, 5 фоиз, 8 фоиз ва 23 фоиз этиб белгиланган. Ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулот ва хизматлардан бу солиқ олинмайди: сут маҳсулотлари, почта, банк, суғурта, тиббиёт хизматлари, жумладан, фан, маданият, таълим. Ҳамда, экспорт орқали олинган фойдадан бу солиқ ушлаб қолинмайди. Йўловчи ташиш транспорти, меҳмонхона хизмати, дори-дармон савдосидан 8 фоиз ҚҚС тўланади. Озиқ-овқат дўконлари, тайёр овқатлар тайёрлаш хизматига эса 5 фоиз cтавка қилиб белгиланган.

3. Акциз йиғини. Нефть маҳсулотлари, электр энергия, алкоголь, сигаретлар, 2 минг куб см ҳажмдаги двигателли автомобиллардан акциз йиғини ушлаб қолинади.

Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги соҳасида тушган даромаддан юридик шахслар солиқ тўлашдан озод қилинган.

Дунёнинг 92 мамлакати билан Польша икки томонлама солиққа тортмаслик бўйича келишув имзолаган.

Мурод ЧОВУШ
тайёрлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.