КАДАСТРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ НАРХЛАРИ ҚАНЧА?

– 1 сентябрдан кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида хизмат нархлари ўзгарибди. Шу ҳақида маълумот берсангиз?

Темур ДИЛМУРОДОВ, Қашқадарё вилояти.

Саволга Давлат солиқ қўмитаси малака ошириш маркази мутахассиси

Қудратилла ИСЛОМОВ жавоб берди:

– Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби 1 сентябрдан кучга кирди.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4270-сон Қарори мавжуд. Ушбу қарорнинг ижроси юзасидан, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари учун ҳақ олиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 186-сон қароридаги иловага кўра ўзгартириш киритилди ҳамда 2019 йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 623-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Т/рДавлат хизматларининг номиИшлар нархи
I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
1.1. Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулкБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
1.2.Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк1 % от БРВ за 1 кв. м площади объекта с увеличением на 25 %
1.3.Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулкБазавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
1.4.Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулкБазавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
1.5.Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулкБазавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
1.6.Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулкБазавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
2.1.Кўп квартирали уйдаги квартираОбъектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
2.2.Якка тартибдаги турар-жойОбъектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда
III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
3.1.Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкасиБепул
3.2.Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкасиБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
3.3.Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкасиБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
3.4.Нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкасиБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
3.5.Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасиБазавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари
IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
4.1.Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
4.2.Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари
4.3.Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари
4.4.Юридик шахсларнинг турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари
4.5.Жисмоний шахсларнинг нотурар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари
4.6.Юридик шахсларнинг нотурар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари
4.7.Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари
4.8.Жисмоний шахсларнинг нотурар-жой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари
4.9.Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмаларБазавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари
4.10.Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари
4.11.Мулкида турар-жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот беришБазавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи
V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш
5.1.Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилишБазавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасигабиноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.

2. Кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), унинг нусхасини (дубликатини) тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.

4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

5. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади”.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.