БРОКЕРЛИК ХИЗМАТИДА ҚҚСнинг ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ

❓– Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида 15 фоизли ставканинг қўлланилиши брокерлик хизматида қандай бўлади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси Билвосита солиқлар бўлими бошлиғи Улуғбек ДАДАХАНОВ шарҳи:

✅ – Солиқ соҳасидаги ўзгаришларнинг солиқ тўловчиларга таъсирини камайтириш ҳамда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинди. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари белгиланган:(СК-2264-моддаси)

ТўловчиларСолиқ ставкалари солиқсолинадиган базага нисбатан фоизда
1.Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги юридик шахслар, 2-6-бандларда назарда тутилганлар бундан мустасно7
2.Қурилиш ташкилотлари8
3.Чакана, улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдокорхоналари6
4.Умумий овқатланиш, меҳмонхона хўжалиги корхоналари10
5.Касбий хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар)15
6.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, реализация қиладиган юридик шахслар ўзининг ишлаб чиқариш маҳсулотлари бундан мустасно4

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики касбий хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар) учун солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида белгиланган.

Аксарият солиқ тўловчилар ушбу ставка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи”нинг “М” секцияси“Профессионал, илмий техник фаолият” секциясида қайд этилган фаолият турларига нисбатан қўлланилади деган фикрга эга.

Аслида эса бундай эмас,қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилаётган фаолият турларининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда солиқ ставкалари қўлланилади.

Эътибор берган бўлсангиз, Солиқ кодексида 15 фоизли ставка қўлланиладиган соҳалар қисман қайд этилган ва бошқалар деб кўрсатилган ҳолда соҳалар рўйхати тугалланмаган. Шунингдек, қайд этилган соҳалар орасида брокерлик хизматлари ҳам кўрсатилган.

Брокерлик хизматлари “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи”нинг М-секцияси “Профессионал, илмий-техник фаолият” секциясида қайд этилмаган бўлса-да, қўшилган қиймат солиғининг 15 фоизли ставкаси қўлланилиши белгиланган.

Демак, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида тадбиркорлик субъектлари амалга ошираётган фаолият турлари алоҳида касбий малакага эга бўлган мутахассис томонидан хизмат кўрсатилишини талаб этса қўшилган қиймат солиғининг 15 фоизли ставкасини қўллашлари лозим бўлади.

Мисол учун:

“Баҳолаш фаолияти” иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига алоҳида фаолият тури сифатида киритилмаган. Ушбу фаолият тури таснифлагичнинг L-секцияси “Кўчмас мулк билан операциялар” секциясида қайд этилган фаолият турлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли баҳолаш хизматларини кўрсатувчи корхоналарга L-секциясида қайд этилган фаолият турларидан бирининг мос рақами (коди) асосий фаолият тури сифатида бириктирилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан баҳолаш фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.

Қонун билан баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятини амалга оширишида мажбурий шартларга риоя этилиши кераклиги, яъни бунда баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши, баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши белгилаб қўйилган.

Қонуннинг 42-моддасида баҳоловчига таъриф берилган бўлиб, унга кўра белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс баҳоловчи ҳисобланади.

Баҳолаш хизматлари лицензия асосида амалга ошириладиган фаолият тури бўлганлиги ҳамда баҳоловчи малака сертификатига эга бўлган шахс эканлигидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғининг 15 фоизли ставкаси қўлланилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида 15 фоизли ставка нафақат Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи”нинг “М” секцияси“Профессионал, илмий техник фаолият” секциясида қайд этилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, балки алоҳида касбий малакага эга бўлган мутахассис томонидан хизмат кўрсатилишини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам қўлланилади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.