Дастлабки декларация тақдим этилмаса…

Кўплаб муштарийларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда газетамизда янги лойиҳа – “Мутахассис минбари” рукнини ташкил этдик. Ушбу рукнда Давлат солиқ қўмитасининг малакали мутахассислари кўпчиликни қизиқтирган мавзуларни таҳлил этиб беришади.

Дастлаб, энг кўп мурожаатлар қаторига кирадиган мавзу сифатида даромадлар тўғрисидаги дастлабки декларация тақдим этиш ҳамда ҚҚСтўғрисида маълумотлар чоп қиляпмиз.

❓ — Даромадлар тўғрисидаги дастлабки декларация тақдим этилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида белгиланган “Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш” юзасидан қўлланиладиган маъмурий жарима ушбу ҳолатда ҳам қўлланиладими? Эътибор беринг, бунда гап фақат дастлабки декларация ҳақида бормоқда.

Ушбу масалани Давлат солиқ қўмитаси Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Айдос ҚОШАНОВ батафсил таҳлил этиб беради.

✅ – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 192-моддасига асосан, мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади.

Эътибор беринг:

 

  • агар мол-мулкни ижарага беришдан олаётган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлов манбаида (Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ тўлов манбаи деганда солиқ тўловчига тўловларни амалга оширувчи юридик шахс тушунилади) солиқ солинмаган бўлса;
  • кўчмас мулкнинг ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилаётганда бошланғич декларация тақдим этилмайди.

Солиқ кодексининг 43-моддасига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда тузилади.

Бунда, солиқ декларациялари таркибига барча декларациялар жумладан, солиқ қонунчилигида белгиланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шакллардаги дастлабки декларация ҳам киради.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-моддасига мувофиқ, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига асосан декларацияни, шунингдек дастлабки декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик жарима солишга сабаб бўлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.