СОЛИҚ СИЁСАТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5837-сонли Фармони ушбу йўлда қўйилган яна бир қадам бўлди дейиш мумкин.

Фармонга кўра, истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз “занжири”ни шакллантириш мақсадида:

а) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.

б) Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартиби бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида давлат солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни “таҳлика-таҳлил” натижалари ва олдини олиш чораларини кўриш асосида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тартиби белгиланди.

с) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда:

Шунингдек, давлат корхоналари, устав жамғармаси (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав жамғармаси (устав капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилишини назарда тутган ҳолда дивиденд шаклидаги тўланадиган даромадларга солиқ ставкасини сақлаб қолган ҳолда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасининг 15 фоиз миқдорида белгиланиши қайд этилган.

Шу билан бирга фармонда айни пайтда амалда бўлган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилиш кўзда тутилди.

Фармоннинг кейинги бандида белгиланишича, илгари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобига тўланган ягона солиқ тўлови суммаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказиш тартиби жорий этилди.

Бундан ташқари, ушбу фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳоким ликлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятининг, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тушунтириш ишлари олиб бориши тўғрисида қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармони иловасига кўра эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида” ПФ-5019- сон Фармонининг 6-1-бандидан “Бунда бўш ётган маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар солиққа тортилмайди” сўзлари чиқариб ташланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5095-сонли Фармонининг 5-банди таҳрири “Жамғарма, тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинсин” жумлага ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сон Фармонининг 13-бандидаги “2020 йилнинг 1 январига қадар” сўзларидан олдин “2019 йил 1 январдан” сўзлари билан тўлдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги “Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3060-сонли Қарорининг 2-иловаси 24-банди еттинчи хатбошисидаги “Бунда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди” сўзлари чиқариб ташланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3416-сонли Қарорининг 8-банди иккинчи хатбошиси таҳрирда “ягона ижтимоий тўлов ва тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан” баён этилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”- ги ПҚ-3927-сонли Қарорининг 9-банди иккинчи хатбошиси таҳрирда “Жамғарма, ягона ижтимоий тўлов ва тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан” дея баён этилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий киўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли Қарорининг 19-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

* Спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган коньякка акцз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 152 400 сўм миқдорида белгиланади.

** Спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 148 000 сўм миқдорида белгиланади.

*** Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодасидаги акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда реализация қилинган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.

Изоҳлар:

1. Табиий ва суюлтирилган газ бўйича акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

2. Ишлаб бериш учун берилган (даваль) хомашёдан олинадиган бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкалари миқдори чакана реализация қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг акциз солиғи ҳисобга олинган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хомашёдан даваль асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажми бўйича бензин, дизель ёқилғиси ва газни чакана реализация қилишга акциз солиғини тўловчилар, уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

3. Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали реализация қилишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Ва бошқа қонун ҳужжатларга тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши белгиланган. Мазкур қонун ва қонун иловаси билан тўлиқ талқинда Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида танишишингиз мумкин.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.