БИР ҲУДУДДА ИККИ ХИЛ МАНЗАРА

Аждодларимизнинг “Барака–ҳаракатда” деган нақли айнан бугунги кун учун айтилгандай. Қайсики бир ишга қўл урманг, агарда астойдил ҳаракат қилмасангиз, ўзингизга жабр қилиб қўйишингиз тайин.
Буни Гулистон ММТП ҳудудидаги ерлари ёнма-ён жойлашган икки фермер хўжалиги мисолида кўришимиз мумкин.
“Эркинжон файз” билан “Абдураҳмонов Муҳиддин” фермер хўжаликлари ерларини битта зовур ажратиб туради. Лекин фермерларнинг ерга бўлган муносабатлари икки хиллиги бизни ажаблантирди.

Эркинжон Саидаҳроров даласини кўрсангиз баҳри дилингиз очилади. Ер четларига арчалар экилган, ҳозир ҳам кўм-кўк товланиб туришини кўриб кўз қувнайди.
Шунингдек, мевали дарахтлар, адл ривожланаётган тут кўчатлари фермернинг диди қанақа эканлигини кўрсатади. Ташқаридаги бир сотихча ерда исмалоқ барра бўлиб ётибди. Фермер буни ишчи аёллар учун экканини
айтди.
“Бизда сув сероб, насосим бор, бемалол ишлатаман”, деди бизга сув насосини кўрсатиб. Хўжаликда 27 гектар пахта майдонининг шўрини ювиш, 38 гектар ғаллага сув беришда камчилик йўқлиги ҳам шундан.
Унга қўшни бўлган “Абдураҳмонов Муҳиддин” фермер хўжалигида бунинг аксини кўрдик. Гулистон ММТП раиси Одилжон Набиевнинг таъкидлашича, фермер Нуриддин Абдураҳмонов ўтган мавсумда амал-тақал қилиб пахта шартнома режасини бажарган. Бу йил ҳам ўтган йилгидан хулоса чиқармаган шекилли, ғаллани кеч экканлиги сабабли майсалар авжи паст. Салкам 40 гектар пахта, 35 гектар ғалла майдонларига сув борувчи ариқлар чопилмаган. Ерлар атрофига тут кўчатлари экиш, “яшил макон” ташкил қилиш бўйича ҳеч қандай иш қилинмаган. Биз фермер билан телефон орқали боғланганимизда у Фарғона шаҳрида эканлигини, келолмаслигини айтди.
Мана, битта жойдаги икки хўжаликдаги ҳолат. Бундай кўринишлар бўйича мутахассислар ўз сўзларини айтишса, иш юрмаган хўжаликларда керакли чора-тадбирлар кўрилса, яхши бўларди.

“Марказий Фарғона” мухбирлари.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.