ДУНЁ ИҚТИСОДИЁТИНИ АНГЛАШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 ТА ЭНГ ЗЎР КИТОБ

Гарчанд ихтисослигимиз, жамиятда бажарадиган функциямиздан қатъи назар, бугунги давр ҳар биримиздан иқтисодий билим талаб этмоқда. Юриш-туришимиз, еб-ичишимиз, коммунал тўловларимиз ва бошқа кирим-чиқимларимизда иқтисоднинг ўз ўрни бор.

Бу соҳада устоз кўрмай туриб қандай иқтисодий билим олиш, уй­рўзғор ва бошқа харажатларни қисқартириб, ўз бизнесингизни бошлаш учун ёки келажак учун сармоя йиғишни бошлашинг учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Молия дунёсининг қонунлари қандай? Замонавий бозорда ўзини қандай тутиш керак? Иқтисодиёт соҳасидаги қандай стереотиплардан халос бўлиш вақти келди? Иқтисодий механизмлар ҳаётимизга қандай таъсир қилади?

Ушбу жараёнда энг яхши устоз бу – китоб. Дунё тажрибасида ўзини оқлаган, иқтисодиётнинг энг қийин томонларини тушунишга ёрдам берадиган китоблар мавжуд. Фақат уларни қидириш, топиш ва ўқиш керак. Шу ўринда, албатта сиз, кутубхонадан­кутубхонага, дўкондан­дўконга юришга кимнинг вақти бор экан, дерсиз?

Бугунги кунда бунинг ечими жуда осон, уйингиз ёки ишхонангиздан чиқмаган ҳолда истаган турдаги китобни харид қилишингиз мумкин. Жуда бўлмаса, юклаб олиш ёки онлайн ўқиш имкони бор. Яқинда filmlifestyle.com сайти иқтисодий ва молия масалаларини яхшироқ тушунишингизга ёрдам берадиган 49 та китоб тўпламини нашр этди. Биз сизга уларнинг энг сара 10 тасини таништиришга қарор қилдик.


Principles of Economics: 9781305585126: Economics Books @ Amazon.comБиринчи ўринда дастлаб иқтисодий билим олишни бошлаётганлар учун америкалик макроиқтисодчи, Гарвард университети иқтисодиёт профессори Николас Грегори Мэнкьюнинг “Иқтисодиёт асослари(Principles of Economics) китобидан бошлашни тавсия қиламиз. Муаллиф мазкур китобида иқтисодий назариянинг ўнта асосий тамойиллари ҳақида батафсил маълумот беради. Талаб ва таклиф, истеъмолчини танлаш, даромадлар, жамоат маҳсулотларини тақсимлаш ва бошқалар ҳақида кенг қамровли, аммо содда тарзда изоҳ беради.


Amazon.com: Debt - Updated and Expanded: The First 5,000 Years (9781612194196): Graeber, David: BooksИккинчи ўринда Лондон Иқтисодиёт мактаби профессори, америкалик антрополог ва жамоат арбоби, анархист Дэвид Грэбернинг машҳур “Қарз: Биринчи 5000 йиллик тарих” (Debt: The First 5,000 Years)  асарини ўқишни тавсия қиламиз. Бу асарда танга ихтиро қилинишидан олдин товар-пул муносабатларини ўрганиш. Унинг босқичлари, шаклланиши ва ривожланиши мухтасар баён этилган. Китобда жамиятнинг қарздор ва кредиторларга бўлиниши пул пайдо бўлишидан анча олдин шаклланганлиги исботлаб берилган.

👉  ТУТУН СОЛИҒИ ТЎЛАБ ФОЙДА КЎРИШ МУМКИН

Economics in One Lesson: The Shortest and Surest Way to Understand Basic Economics: Hazlitt, Henry: 9780517548233: Amazon.com: Books

Учинчи ўринда америкалик иқтисодчи ва либертарист журналист Генри Стюарт Хэзлиттнинг “Иқтисодиёт бир дарсда(Economics in One Lesson) асари истеъмолчилар ва тадбиркорларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқадиган неоклассик иқтисодиётга кириш учун ажойиб қўлланма вазифасини ўтайди. Қисқа, лўнда ва тушуниш осон бўлган бу машҳур асар, дастлаб 1946 йилда нашр этилган. Асарда – солиқлар, ишлаб чиқариш, инфляция ва иқтисодий тушунчалар батартиб, кишининг меъдасига тегмайдиган тарзда аниқ ва содда мисоллар билан кўрсатиб берилган.


The Wealth of Nations (Modern Library (Hardcover))Тўртинчи ўринда ўзбек китобхонларига ҳам яхши таниш бўлган, шотландиялик иқтисодчи, файласуф-ахлоқшунос, иқтисодий назария фанининг асосчиларидан бири Адам Смитнинг “Халқлар бойлиги” (The Wealth of Nations) китобини ўқишни тавсия этамиз. Ушбу китоб иқтисод оламида энг кўп тарқалган китоблардан бири бўлиб, ўқувчига капиталнинг табиати, турли халқлар ўртасида фаровонликнинг ривожланиши ва меҳнат унумдорлигини ошириш сабаблари ҳақида тушунча беради.


The End of Alchemy: Money, Banking, and the Future of the Global EconomyБешинчи ўринда Буюк Британия парламенти аъзоси Мервин Кинг томонидан ёзилган “Ал-кимёнинг охири(The End of Alchemy) асарини ўқиш айни муддао. Бу асар ғарбда охирги беш йилда жуда машҳур бўлиб кетди. Англия банкининг собиқ ходими Мервин Кинг банк тизимининг бизнес модели ҳаётий эмаслигини исботлаб беришга ҳаракат қилган. У ўз асарида бу моделни бозор иқтисодиётидаги энг “портловчи” бўғин деб ҳисоблаган. Китобда муаллиф бунинг сабаблари ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида ўз иқтисодий қарашини баён қилган.


The Rise and Fall of Nations: Forces of Change in the Post-Crisis WorldОлтинчи ўринда ҳиндистонлик инвестор ва менежер Ручир Шарманинг “Штатларнинг ўсиши ва қулаши(The Rise and Fall of Nations) асарини ўқишни тавсия қиламиз. Ушбу асарда Ручир Шарма Morgan Stanley Investment Management`да 20 миллиард долларлик активларни бошқариб ўз тажрибалари асосида иқтисодий истиқболларини баҳолаш учун ўнта қоидаларни шакллантирган. Ўзининг прогнозларида у аҳоли ўсиш суръатлари, инфляция, ялпи ички маҳсулот ва бошқа асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиб, китобхонга сармоясини қандай бошқаришни ва кўпайтиришни тушунтириб берган.

👉  АҚШНИНГ ЯШИРИН ДАРОМАД СИРИ ЁХУД У ЕРДА КИМЛАР СОЛИҚДАН ОЗОД?

Misbehaving: The Making of Behavioral EconomicsЕттинчи ўринда америкалик иқтисодчи, профессор, Нобель мукофоти совриндори Ричард Талернинг “Безорилик: хулқ-атвор иқтисодиётини яратиш(The Rise and Fall of Nations) асарини мутолаа қилишни маслаҳат берамиз. Ушбу асарда муаллиф ўз карьерасини башорат қилинадиган, хатоларга мойил одамлар иқтисодиётда муҳим аҳамиятга эга, деган радикал тушунчани ўртага ташлаган. Ва ушбу ғояни фактлар билан исботлаб беришга уринган. Ушбу асарда қандай ҳолларда таваккал қилиш, қандай ҳолларда ўзини таваккалдан тийиш таснифлаб берилган.


Economic Facts and Fallacies, 2nd editionСаккизинчи ўринда америкалик иқтисодчи ва ижтимоий назариётчи, Стенфорд Университетининг Гувер институти катта илмий ходими Томас Сауэлл томонидан ёзилган “Иқтисодиётдаги фактлар ва нотўғри тушунчалар(Economic Facts and Fallacies) асарини мутолаа қилиш айни муддао. Бу асарида муаллиф иқтисод ҳақидаги энг машҳур нотўғри тушунчалар ва уларнинг жамоатчилик томонидан қандай бузиб кўрсатилаётгани ҳақида батафсил маълумот беради. Энг қизиғи ушбу асар ўқувчидан ҳеч қандай махсус иқтисодий билим талаб этмайди. У барча ёшдаги китобхонлар аудиторияси учун мўлжалланган.


Thinking Strategically: The Competitive Edge in Business, Politics, and Everyday Life (Norton Paperback)Тўққизинчи ўринда асли ҳиндистонлик Америка иқтисодчиси Авинаш Диксит ва стратегик менежмент ва ўйин назарияси бўйича мутахассис, Ел менежмент мактабининг профессори Барри Нейлбаффларнинг ҳаммуаллифликда ёзган “Бизнес, сиёсат ва шахсий ҳаётдаги стратегик фикрлаш(Thinking Strategically: The Competitive Edge in Business, Politics, and Everyday Life (Norton Paperback)) асари иқтисодий билим доирангизни яна бир поғонага ўстиришига аминмиз. Ушбу асари орқали муаллифлар стратегик фикрлашнинг асосий тамойилларини ёрқин бўёқларда тасвирлаб бера олган. Мазкур асар сизга иқтисодий билимларни ҳаётнинг турли соҳаларида қандай қилиб тўғри қўллашни кўрсатиб беради. Китобда бизнес, спорт, кино, сиёсат ва қимор ўйинларидан ўнлаб стратегиялар мисол қилиб келтирилган.


Naked Economics: Undressing the Dismal Science (Fully Revised and Updated)Ўнинчи ўринда кўп йиллик тажрибага эга Чикаго университети ва Дартмут коллежининг иқтисодиёт ва сиёсат ўқитувчиси, профессор Чарльз Уиланнинг “Яланғоч иқтисод(Naked Economics: Undressing the Dismal Science) асари “Барча замонларнинг энг яхши 100 та бизнес китоблари” рўйхатига киритилган. Ушбу асар 13 та тилга таржима қилинган бўлиб, иқтисодиётга оид ҳийла-найрангларни графикалар ва тенгламалар бўйича тақсимлаб, кулгили, ақлли ва тушунарли қилиб баён этган.

👉  ХИТОЙ ВА ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ЎХШАШЛИК БОР?

Юқоридаги китоблар атрофимизда яширинган “иқтисодиёт ва молия” аталмиш оламни янгича форматда илғашингизга, фаровон ҳаётингиз эшикларини очиб берувчи сеҳрли калит вазифасини ўташига ишонамиз.

Абдулла ЧИМИРЗАЕВ тайёрлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.