БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНИГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАШДА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ?

Муштарийларимиз томонидан пенсия таъминоти тизимига оид, таҳририятимизга йўлланган саволларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати раҳбари Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА жавоб берди


❓– Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси тайинлашда қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 2020 йил 15 майдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 апрелдаги 308­сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 286 ­сонли қарорининг 13­ бандига кўра, бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига аризани ушбу Вақтинчалик низомнинг 2 ­иловасига мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

► ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари, чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (доимий ёки вақтинчалик пропискадан ўтганлиги қайд этилган бети билан) ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;

► болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма илова қилинади;

► ушбу Вақтинчалик низомнинг 2 а-иловага мувофиқ шакл бўйича бола парвариши бўйича нафақа оиланинг мурожаат қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;

► ушбу Вақтинчалик низомга 2 б-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги банк ҳисобварақларидаги қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади. Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.

👉  “Пандемия сабаб юз берган ўзгаришлар бўйича саволим бор...”

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақасини бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати қанча?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 2020 йил 15 майдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 апрелдаги 308­сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 286 ­сонли қарорнинг 14­ бандига асосан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақасини бериш тўғрисидаги аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15­кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин тақдим этилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18­ кунидан кечиктирмай Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18­ кунидан кечиктирмай ушбу Вақтинчалик низомнинг 13 ­бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Вақтинчалик низом билан тасдиқланган 3 ва 3а­иловаларига мувофиқ оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Вақтинчалик низомнинг 4­ иловасига мувофиқ шакл бўйича Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.

Бундан ташқари, Низомнинг 16 ­бандига мувофиқ, нафақа тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими томонидан ариза берилган ойнинг 25 ­кунидан кечиктирилмай “Ягона реестр” ахборот тизимига киритилади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб­китоби ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1 ­кунигача “Ягона реестр” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва ижтимоий нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш “Ягона реестр” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

👉  ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЧЕГИРМА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

❓– Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси олиш талабгорларнинг ҳужжатлари қай тартибда қабул қилинади?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 2020 йил 15 майдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 апрелдаги 308­сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 286­ сонли Қарорининг 3­ боб, 12 ­бандига асосан нафақа тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик рўйхат бўйича яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг тушган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилган кун ариза рўйхатга олинган кун деб ҳисобланади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.