ДАНИЯДА СОЛИҚ ТЎЛОВИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМАЙДИ

Дания – миттигина давлат. У ернинг аҳолиси Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиганлар сони билан тенг. Лекин данияликлар дунёдаги энг катта маош оладиган халқ ҳисобланади. Шунингдек, давлат ғазнасини катта миқдордаги солиқларни тўлаб тўлдиришади. Лекин данияликлар орасида бир фикр бор: Дания давлати – бойлар учун ташкил топмаган.

Солиқ турлари

Дания солиқ тизими Евроиттифоқ мамлакатлари солиқ тизимидан солиқ ставкасидаги фарқ билан ажралиб туради. Солиқ ҳажми иккита асосий омил – мамлакатда яшаш статусига қараб ва маблағнинг келиб чиққан манбасига қараб белгиланади.

Дания Қироллигида қуйидаги солиқ турлари мавжуд:

● Бизнес солиғи;
● мол-мулк учун солиқ;
● даромад солиғи;
● қўшилган қиймат учун солиқ;
● акциз солиғи;
● дивиденд учун солиқ;
● корпоратив солиқ;
● автотранспорт рўйхатга олингани учун солиқ;
● давлат божи.

Дания солиқ тизими Европадаги бошқа мамлакатлар солиқ тизими билан солиштирганда анча анъанавий ҳисобланади, мамлакатда ҳамма фирмалар тўлайдиган корпоратив солиқ энг асосий солиқ тури ҳисобланади. Бу солиқ турини 32 фоиз ставкада ҳисоблашади. Фирма Дания ерида рўйхатдан ўтиб, бошқа мамлакатларда ҳам филиалини очиб иш юритса, филиал фойдасидан солиқ тўлайди. Норезидент-фирмалар эса фақат Дания ерида кўрган даромадларидан солиқ тўлайди. Солиққа тўланадиган даромад ҳисобидан фирмалар маркетинг изланишлари учун сарфланган ёки рўйхатдан ўтиш учун тўланадиган бож миқдорини кесиб қолишлари мумкин бўлади.

Йиллик айланмаси 20 минг кронадан ошган корхоналар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида қайтадан рўйхатдан ўтишади. ҚҚСдан фақатгина босма нашр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, почта, банк, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўловчи трнаспорти билан шуғулланувчи корхоналар озод этилган. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 25 фоиз этиб белгиланган. Солиқни сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам тўлашади.

Ҳисоб-китоб кварталининг тугашига ўн кун қолганда барча ҳисобчилар ҚҚС бўйича декларацияни топширишлари керак. Аксинча, солиқ органлари ҚҚСни вақтида тўламаганлик учун жаримага тортишади.

Бу мамлакатда дунё билан таққослаганда энг юқори солиқ ундирилади. Аммо солиқ тушумларининг катта қисми ижтимоий соҳалар – соғлиқни сақлаш, таълим, хизматчиларнинг савиясини ошириш учун, меҳнат фондлари ва махсус дастурлар учун сарфланади. Солиқ тушумларининг бундай дастурларга кўпроқ йўналтирилгани учун данияликлар турмушдан норози кайфиятда бўлишмайди. Шунингдек, данияликлар менталитетида фикрлашдан қочмаслик ва фуқаролик масъулияти юқорилиги билан характерланади.

Шу боис, маошнинг қанчалигига қарамай, солиқларни чин кўнгилдан тўлашади. Солиқ ундириш бўйича назорат йўқ.

Солиқ тўловчининг статусига қараб ва маблағнинг келиб чиқиш манбасига қараб солиқ миқдори аниқланади. Данияда доимий яшовчилар, резидентлар ҳамда мамлакатда 6 ойдан кўпроқ яшаётганлар фойдаларидан солиқ тўлашади.

Жисмоний шахслар учун солиқ

Солиқнинг асосий миқдорини мамлакат аҳолиси ва норезидентлар тўлашади. Шу билан бирга, бюджетга солиқ тўлаш учун мажбурият асосан солиқ тўловчининг ҳиссасига тўғри келади, бошқа мамлакатлар ўлароқ бу ерда компания эгалари ишчиларининг солиқ тўлашлари билан иши бўлмайди. Иш берувчи солиқ идораси ва солиқ тўловчи ўртасидаги муносабатга аралашмайди. Резидентлар дунё бўйлаб кўрган фойдаларидан солиқ тўлашади. Норезидентлар эса Дания Қироллиги ичида топган даромадларидан солиқ тўлайди.

Давлат олдидаги қарзни 1-майгача узиш керак. Агар солиқни кўп миқдорда тўлаганлик аниқланса, ортиқча миқдори фоизи билан эгасига қайтарилади.

Данияда ҚҚС

Даниядаги барча корхоналарнинг йиллик даромади 20 000 кронадан ошган тақдирда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишади. ҚҚС ставкаси 25 фоизни ташкил қилади. Бу солиқни деярли барча корхоналар тўлайди, шунингдек маҳсулотлардан ҳам олинади. Сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам ҚҚС тўлайди.

Аммо давлат томонидан қуйидаги соҳалар ҚҚСдан озод этилган:

► Нашр соҳаси (китоблар, журналлар);
► тиббиёт хизмати;
► суғурта хизмати;
► почта хизмати.

Евроиттифоқдан ташқарига жўнатиладиган маҳсулотлар ҳам ҚҚСдан озод этилган.

Мурод ЧОВУШ
тайёрлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.