– Сайёр солиқ текширув қандай ҳолларда ўтказилади? Тартиб қандай? Бугунги кундаги аҳамияти?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқ текширувларининг янги шакллари белгиланди.

Жумладан, кодекснинг 139-моддасида сайёр солиқ текширувларига доир меъёрлар киритилиб, сайёр солиқ текширувларини ўтказиш тартиби Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 2020-16-сон “Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилиниб, Адлия вазирлигида шу йил 18 июнда 3247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомнинг 2-бандига асосан солиқ органлари сайёр солиқ текшируви доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

  • солиқ солиш объектларини аниқлаш;
  • хронометраж кузатувларини ўтказиш;
  • назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;
  • солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
  • бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;
  • солиқ тўловчидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни солиқ тўловчи (солиқ агентлари) томонидан хатловдан ўтказишни талаб қилиш.

Сайёр солиқ текширув қуйидаги асосларнинг бири мавжуд бўлган ҳолларда ўтказилади:

  • “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулоти натижасига кўра аниқланган, юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлмаган солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
  • жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, бундан аноним мурожаатлар мустасно;
  • оммавий ахборот воситаларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
  • камерал солиқ текшируви жараёнида аниқланган тафовут ва хатоларни солиқ органи жойлашган жойдан ташқарида ўрганиш зарурати юзага келганда.

Мазкур бандда белгиланган асослар мавжуд бўлган ҳолларда солиқ органининг мансабдор шахслари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказиладиган тадбиркорлик субъекти ва унга қарашли объектлар ўрганилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари аноним эмаслиги, савдо ёки хизмат кўрсатиш шохобчаси ёхуд ишлаб чиқариш объектининг мавжудлиги субъект фаолиятига аралашмасдан таҳлил қилинади.

Сайёр солиқ текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишиш Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 сентябрда 3067-сон билан рўйхатдан ўтказилган Вақтинчалик низом талаблари асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида сайёр солиқ текширувлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 505-сон буйруғи талаблари асосида аттестациядан ўтказилган ва белгиланган намунадаги махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.

Махсус гувоҳномага эга бўлмаган ёки буйруқда кўрсатилмаган ходимларнинг текширувга жалб этилиши тақиқланади.

Ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари тадбиркорлик субъектида “Текширувларни рўйхатга олиш китоби” мавжуд бўлган ҳолларда, мазкур китоб Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 ноябрда 2280-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талаблари асосида тўлдирилганидан сўнг ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс “Текширувларни рўйхатга олиш китоби”ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, солиқ тўловчи ўзининг сайёр солиқ текширувидан ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.

Сайёр солиқ текшируви ўн иш кунигача бўлган муддатда ўтказилади.

Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ органи Солиқ кодексининг 145 ва 148-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг бинолари ва ҳудудларни кўздан кечиришга ҳамда ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли. Бунда ушбу тадбирлар холислар иштирокида амалга оширилади.

Солиқ органларининг ходимлари холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Солиқ органлари мансабдор шахслари солиқ текшируви бошлангунига қадар (назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текширишда – текширув жараёнида) солиқ тўловчини ёки унинг вакилини сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништиради ва буйруқ нусхасини уни олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда тақдим этади.

Солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчини ёки унинг вакили текширув мақсади билан таништирилади, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси кўрсатилади.

Сайёр солиқ текшируви устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси ёки тадбиркорлик субъектларининг бошқа тегишли бирлашмаларини жалб қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.