“МОЛ-МУЛК ИЖАРАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАРИМ БОР…”

Таҳририятимизга республикамизнинг турли ҳудудларидаги газетхонлардан солиқ қонунчилигига оид саволлар келишда давом этмоқда. Қуйида ушбу саволлардан фақат “Мол-мулк ижараси”га доирларини жамлаб эътиборингизга ҳавола қилишни мақсад қилдик. Ушбу саволларга малака ошириш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали раҳбари Умурзоқ Чоршанбаев жавоб берди.

Мол-мулкни ижарага бериш қандай тартибда амалга оширилади?

– Бугунги пандемия карантин даврида тўй ва маросимлар хонадонларда ўтказилмоқда ва кўп нарсаларни прокатга олишга тўғри келмоқда. Мол­мулкларни прокатга (ижарага) бериш қандай тартибда амалга оширилади?

– Прокат – оператив ижара тури. Унинг моҳияти Фуқаролик кодексининг 558 — 567- моддаларида баён этилган.

Прокат хизматларини кўрсатиш учун ушбу фаолият турига ихтисослашиш шарт эмас. Агар у доимий ва уставга мувофиқ (юридик шахс уставида ёзилган) бўлса етарли. Бунга лицензия керак эмас. Прокат шартномаси предметини асосан истеъмол мақсадлари учун фойдаланиладиган фақат кўчар ашёлар:

► уй­рўзғор юритишга оид турли буюмлар (телевизорлар, совуткичлар, тикув ва кир ювиш машиналари ва бошқалар),

► болалар ашёлари (коляскалар, тарози, манежлар),

► чолғу асбоблари, спорт инвентари ва ҳоказолар ташкил этади.

Прокат шартномаси бўйича доимий тадбиркорлик фаолияти сифатида мол-мулкни ижарага берувчи ҳақ эвазига ижарага олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мол-мулкни топшириш мажбуриятини олади. Прокат шартномаси оммавийдир, яъни корхона унга мурожаат қилган ҳар бир шахсга прокат бўйича хизматлар кўрсатиши мумкин. У бир йилгача муддатга тузилади.

Ижарага олувчи мулк ижараси (прокат) шартномасини бажаришни истаган вақтида рад этишга ҳақли.


Мол-мулкдан фойдаланганлик шартномаси қандай белгиланади?

– Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ прокат шартномаси бўйича вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммада белгиланган тўловлар тариқасида белгиланади.

Агар шартнома бўйича ҳақ тўлаб бўлинган, молмулк эса муддатдан аввал қайтарилса, ижарага берувчи олинган ҳақнинг бир қисмини (ижара предметидан фойдаланилмаган даврга) мол-мулк ҳақиқатда қайтарилган кундан кейин келадиган кундан бошлаб ҳисоблаб ижарага олувчига қайтаради. Прокат шартномаси бўйича ижарага топширилган мол-мулкни капитал ва жорий таъмирлаш ижарага берувчининг (мол-мулк эгасининг) мажбуриятидир.

Ижарачи учун прокат (ижара) предметидан фойдаланишда айрим чекловлар мавжуд.

Биринчи: қўшимча ижарага бериш;

Иккинчи: шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга бериш;

Учинчи: мол-мулкни бепул (беғараз) фойдаланишга бериш;

Тўртинчи: мол-мулкни ижара ҳуқуқлари гаровига бериш;

Бешинчи: мол-мулкни мулкий ҳисса сифатида хўжалик ширкатлар ва жамиятларга ёки пай бадали сифатида ишлаб чиқариш кооперативларига киритиш.


Прокат операциялари ҳисоби ва уларни ҳужжат билан расмийлаштириш тартиби

– Ижарага берувчида прокат операциялари ҳисоби ва уларни ҳужжат билан расмийлаштириш юзасидан тушунтириш берсангиз.

– Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 2002 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС №21) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги 1181-сонли буйруғи асосида 21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС)да (Адлия Вазирлиги томонидан 23.10.2002 йилда 1181- сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2900 – “Товарлар” счётлар гуруҳида буюмларни ҳисобга олувчи счётлар гуруҳида прокатга топшириладиган буюмларни ҳисобга олиш учун махсус 2940 – “Прокатдаги буюмлар” счёти назарда тутилган.

Прокат шартномаси бўйича ижарага топшириш учун мўлжалланган буюмлар асосий воситаларга киритилмайди ва корхоналар томонидан оборот воситалар таркибида ҳисобга олиниши керак.

Прокат буюмлари ижарачига юк хати ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида берилади. Шартномада белгиланган мол-мулкдан фойдаланиш учун ҳақ суммасига ижарага берувчи қоғоз ёки электрон шаклда ҳисобварақ-фактура ёзиб беради. Унга асосан ижарага берувчи хизматлар кўрсатишдан даромадни эътироф этади (9030 – счёт, агар ушбу фаолият тури корхона учун асосий фаолият тури ҳисобланса, 9390 – счёт, агар ушбу фаолият тури асосий фаолият тури ҳисобланмаса).

Яроқсиз ҳолга келган прокат буюмларининг қиймати 9430 – “Бошқа операцион харажатлар” счётига киритилади. Улар ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида ҳисобдан чиқарилади.

Прокат буюмларини эътироф этиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини корхонанинг ҳисоб сиёсатида қайд этиш керак.


Мол-мулк ижарасида солиқ оқибатлари қандай бўлади?

– Прокат шартномаси бўйича мол-мулкни бериш реализация бўйича оборот (айланма маблағ) ҳисобланади ва унга қўшилган қиймат солиғи солинади. Солиқ солинадиган база ижара бўйича хизматлар қиймати асосида – унга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади. Агар прокат корхонанинг асосий фаолияти ҳисобланмаса, ундан олинадиган даромадлар фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби чоғида бошқа даромадлар таркибида солиқ солинадиган базага киритилади. Яъни харажатлар 9430 – “Бошқа операцион харажатлар”, Даромадлар 9390 – “Бошқа операцион даромадлар” счётларида. Агар асосий фаолият бўлса, товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинадиган даромадлар ёки ялпи тушум таркибида ҳисобга олинади. Харажатлар 9410 – “Сотиш харажатлари”, даромадлар 9030 – “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларида юритилади.


…қайси счётдан фойдаланамиз?

– Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун қайси счётдан фойдаланамиз?

– 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган (Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 12­сон).

Ижарага олинган асосий воситалар 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.

001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади. (Адлия Вазирининг 2009 йил 25 майдаги 1181­2­сони билан рўйхатга олинган Молия вазири буйруғи таҳриридаги банд).


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.