ЯНГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ – МАЗМУН ВА МОҲИЯТ: Солиқ мажбуриятини таъминлашда банк муассасаларининг вазифалари ва жавобгарликлари

(Ўтган қисми)

Ўз навбатида, Солиқ кодексида солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тартиблари ҳам белгиланиб, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидагилар асосида қарор қабул қилинган тақдирда бекор қилиниши мумкин:

► солиқ тўловчи томонидан солиқ органига молиявий ва солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан;

► солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва тузатишлар шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилган куни;

► солиқ текширувини ўтказадиган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога кириш ҳуқуқи берилган кундан кейин бир кундан кечиктирмай;

► солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилган кундан кейин бир кундан кечиктирмай. Бундай эътироф учун солиқ тўловчининг вакили солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур тушунтиришларни шахсан тақдим этиши шарт.

Солиқ тўловчи бошқа солиқ органида ҳисобга қўйилганда, агар ҳисобда туриш жойи ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар олдинги ҳисобда туриш жойидаги солиқ органига маълум бўлмаса, шунингдек техник хатолар юз берганда ва бошқа шу каби ҳолларда солиқ тўловчининг ҳисобга олинган жойда йўқлиги асосли деб эътироф этилиши мумкин.

Солиқ тўловчининг унинг филиали ёки алоҳида бўлинмаси ҳисобда турган жойда ёхуд солиқ солиш объекти ҳисобланган мулки жойлашган ерда йўқлиги, хусусан филиал ёки алоҳида бўлинма тугатилган ёки кўрсатилган мулк реализация қилинган тақдирда асосли деб эътироф этилиши мумкин.

Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарор банкка электрон шаклда бундай қарор қабул қилинган кундан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

Солиқ органи томонидан қарорни банкка юбориш муддати бузилган тақдирда тўхтатиб туриш режими амал қилган пул маблағлари суммасига фоизлар ҳисобланади, бу фоизлар солиқ органи томонидан солиқ тўловчига муддат бузилган ҳар бир календарь кун учун тўланиши лозим.

Агар солиқ органи солиқ тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида ноқонуний қарор чиқарган бўлса, тўхтатиб туриш режими амал қилган пул маблағлари суммасига нисбатан банк солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан, то уни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олгунга қадар ҳар бир календарь кун учун ушбу солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган фоизлар ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ноқонуний тўхтатиб турилган, солиқ органи солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни банкка юбориш муддатини бузган кунлар учун фоиз ставкаси ушбу кунларда амал қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.

Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларнинг банклар томонидан бажарилиши тартибларида, солиқ органининг солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори банк томонидан сўзсиз бажарилиши лозим (113-модда).

Бунда, яъни солиқ органининг қарорига кўра ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши оқибатида солиқ тўловчи кўрган зарар учун банк жавобгар бўлмайди.

Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияни тўхтатиб туриш банк солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарорини олган кундан эътиборан, то солиқ органининг ушбу тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинадиган кунга қадар амал қилади.

Шунингдек, Солиқ кодексида, агар солиқ тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг солиқ тўловчининг номи ёки унинг солиқ органининг ушбу қарорига мувофиқ операциялар тўхтатиб турилган банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ўзгарса, мазкур қарор банк томонидан ўз номини ўзгартирган солиқ тўловчига ва реквизитлари ўзгартирилган ҳисобвараққа нисбатан ҳам ижро этилиши шартлиги:

● солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органи ёки суднинг қарорини олганидан кейин банклар ушбу солиқ тўловчига йўл қўйилмайдиган ҳисобварақлардан ташқари, янги ҳисобварақлар, омонатлар ва депозитлар очишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, амалдаги Солиқ кодексида банкларнинг солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс (мижоз) нинг (ҳисобварағи ёки омонати (депозити) очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи ёки омонати (депозити) реквизитларининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан уч кун ичида электрон шаклда, ўзи жойлашган ердаги солиқ органига маълум қилиши шартлиги белгиланган (134-модда).

Унга мувофиқ, солиқ органининг банк мижозига нисбатан ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровига биноан банк ёзма сўров олинган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ органларига қуйидагиларни беришлари шарт:

► мижознинг банкда ҳисобварақлари ва омонатлари (депозитлари) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни;

► мижознинг ҳисобварақлари ва омонатларидаги (депозитларидаги) пул маблағларининг қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни;

► мижознинг ҳисобварақларидаги операцияларга ҳамда омонатларига (депозитларига) доир кўчирмаларни;

► солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни.

Ушбу ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет давлат ваколатли органининг сўрови асосида солиқ органлари томонидан банкдан сўраб олиниши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Солиқ кодексида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун банкларнинг жавобгарлик чоралари ҳам қайта кўриб чиқилиб, халқаро меъёрлар ҳамда бозор иқтисодиёти шароитларидан келиб чиқиб соддалаштирилган.

Унга мувофиқ, банклар томонидан солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пеня ва жарима суммасини ўтказиш тўғрисидаги солиқ тўловчининг топшириқномасини, солиқ органининг инкассо топшириқномасини бажармаганлик ёки бажарилишини кечиктирганлик учун Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг бир юз элликдан бир қисми миқдорида (16/150=0,106%), лекин кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ўтказилмаган сумма бир фоизининг бешдан бир қисмидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган (228-модда).

Шунингдек, банклар томонидан солиқ органига солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари ва операциялар бўйича маълумотномаларни уларнинг кўчирмаларни тақдим этмаслик, шунингдек маълумотномаларни белгиланган муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни тақдим этганлик учун ҳар бир ҳолатда икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган (229-модда).

(Давоми бор)

Содиқ БОЙМУРОДОВ,
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчиси.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.