СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ

ҚАНДАЙ СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ ЮЗАГА КЕЛАДИ?

– Масъулияти чекланган жамият 2018 йил якуни билан олинган соф фойдани 2019 йил жамиятни низом жамғармасини кўпайтиришга йўналтирилса, (мисол учун 100 000 000 сўм) қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Соф фойдани низом жамғармасига йўналтирса-чи, бунга чеклов борми? Ёки соф фойдани аввал дивидендга ҳисоблаб кейин низом жамғармасига ўтказиш керакми?

– Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сонли қонуннинг 16-моддасига кўра, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилишига қуйидагича йўл қўйилади.

Аввало, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки) агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Ушбу қонуннинг 17-моддасига кўра, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш қуйидагича амалга оширилади.

Жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.

Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма жамият соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) ушбу моддага мувофиқ кўпайтирилганда жамият барча иштирокчилари улушларининг миқдорлари ўзгармаган ҳолда улар улушларининг номинал қиймати мутаносиб равишда кўпаяди.

Мазкур қонуннинг 25-моддасига кўра, Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми (дивидендлар) уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сонли қонуннинг 27-моддасига биноан Жамиятнинг захира фонди қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг захира фонди ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир.


ЕР ВА МУЛК СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИМИ?

– Шу саволга, аниқлик киритиб берсангиз: 1 июндан 1 сентябргача ер ва мулк солиғидан озод қилиш бўйича. Бинони ижарага берамиз, лекин асосий фаолиятимиз бошқа. Шундай бўлса ҳам ташкилот солиқдан озод қилинадими?

– 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармоннинг 1-бандига кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинган.

Жумладан, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида турувчи юридик шахслар шулар жумласидан.

Демак, кичик корхона ҳисобланадиган юридик шахслар фаолият туридан қатъи назар, эгалигида мулк ва ер участкаси бўлиб тўловчи ҳисобланса имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


Умурзоқ ЧОРШАНБАЕВ,
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий филиали бўлим бошлиғи 


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.