СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ҚАНДАЙ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА?

Мамлакатимизда солиқ маъмурчилигини ривожлантиришда замонавий ахборот – коммуникация технологиялари кенг жорий этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Бу борада яқиндан танишиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи Бобир ҲАСАНОВ билан суҳбатда бўлдик.

– Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси қабул қилиниши жараёнида нималарга эътибор қаратилди?

– Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармони давлат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотлар учун дастуриламал бўлди десак янглишмаган бўламиз.

Зеро, айни дамда халқаро ҳамжамиятнинг деярли барча жабҳалари ахборот-коммуникация технологиялари билан чамбарчас модернизация қилиниб, рақамли тизим тобора тараққий этиб бормоқда. Бу эса бугун жамият тараққиётини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмаслигидан далолат. Табиийки, бошқа соҳаларда бўлгани сингари солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, давлат солиқ хизмати органларида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини кенг жорий этиш давр талабига айланган. Шу муносабат билан 2020 йилнинг 5 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори қабул қилинди. Ва мазкур қарор билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси қабул рилган солиқ хизматларини ривожлантириш;

► хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш;

► замонавий ахборот тизимларини жорий қилиш орқали давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш;

► маълумотларни қайта ишлаш марказининг моддий-техника базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

– Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегиясининг амалга оширилиши тизимнинг маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларини ҳал этиши ростми?

– Албатта рост, ушбу ҳужжат тизимнинг маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларини ҳал этишга қаратилган, жумладан:

● мавжуд маълумотлар базаси ҳажмининг етарли эмаслиги;

● серверлар хотира ҳажмининг 90 фоиз бандлиги;

● электрон хизматлар сони 3,8 баробарга, ахборот тизимлар сони 2,5 баробарга ортиши натижасида корпоратив тармоқ тезлигини ошириш зарурати юзага келганлиги;

● турли ахборот тизимларнинг бир-бирига нотўғри интеграциялашуви натижасида маълумотлар базасида катта юкланиш ҳосил бўлганлиги;

● ягона платформа мавжуд эмаслиги шулар жумласидан.

Албатта, солиқ тўловчи билан солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ягона стандарт ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилиши, солиқ органларининг корпоратив алоқа тармоғи тезлиги ортиши натижасида вазирлик ва идоралар ўртасидаги ахборот алмашуви даражаси ҳамда солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати ҳам яхшиланади.

– Мазкур стратегиядан сўнг давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми қанчага ортиши кутилмоқда?

– Катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тезкор таҳлил қилиш тизимларини йўлга қўйиш орқали солиқ солиш базасини кенгайтириш имконияти ортади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 15-20 триллион сўмгача бюджетга қўшимча тушумлар ошиши кутилмоқда.

– Business Intelligence ва Big Data технологияларининг афзалликлари нимада?

– Business Intelligence ва Big Data технологиялари катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва тезкор таҳлил қилиш имкониятларига эга. Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш орқали ушбу технологиялар йўлга қўйилади. Натижада, хуфиёна айланмалар даражаси қисқаради ва солиқ солинадиган база кенгаяди.

Онлайн назорат касса машиналари”, “Электрон ҳисобварақ-фактуралар” ва бошқа марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни ушбу технологиялар орқали қайта ишлаш билан бозор коньюктурасини ўрганиш, товар ва хизматларнинг бозор нархларини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаш имкониятлари яратилади.

Бугунги кунда маълумотлар базасида юкланиш (нагрузка) кўплиги сабабли, солиқ ходимларининг 10-20 фоизи таҳлил қилиш билан шуғулланаётган бўлса, мазкур технологияларни йўлга қўйиш натижасида ходимларнинг 50-60 фоизи таҳлил билан шуғулланиш имконияти яратилади.

– Солиқ маъмурчилигида бизнес жараёнларнинг автоматлаштирилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари мажмуи тўлиқ ягона платформага ўтказилиши хавфли эмасми? Тизим кибер ҳужумлардан қай даражада ҳимояланган?

– Солиқ маъмурчилигида бизнес жараёнларнинг автоматлаштирилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари мажмуи тўлиқ ягона платформага ўтказилиши хавфли эмас. Бу жараён жудаям катта меҳнат ва ресурс талаб этади. Тизимларнинг йўлга қўйилиши натижасида солиқ маъмурчилигида бизнес жараёнларнинг автоматлаштирилиши, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари бизнес жараёнларининг бирхиллигига эришилади. Шунингдек, бизнес жараёнларни автоматлаштириш, бўлинмалар ўртасидаги вазифалар тўғри тақсимланади ва бу орқали кераксиз, такрорланувчи вазифалар олиб ташланади. Бизнес жараён учун сарфланган умумий вақтни 20-30 фоизга қисқартиради.

Тизимни яратишдан аввал телекоммуникация ва хавфсизлик тизимлари тўлиқ модернизация қилинади. Бу эса маълумотларни 100 фоизгача ҳимоялаш имконини беради.

Солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши, соҳада ходимларни ўқитиш ва яна шунга ўхшаган қандай талабларни юзага келтиради?

– Стратегия ва уни амалга ошириш чора-тадбирлар режасида ҳам ходимлар малакасини ошириш белгиланган. Солиқ тизимига янги технологияларни жорий қилиш, рақамлаштириш каби ахборот технологияларини жорий этиш жараёнида унга хизмат кўрсатувчи ва ундан фойдаланувчилар малакаси оширилади. Ходимларни нафақат Ўзбекистонда, балки ривожланган хорижий давлатларда ҳам билимларини оширишлари кўзда тутилган.

– Солиқ маъмурчилигида рақамли технологияларнинг жорий қилиниши сабабли солиқ тўловчиларга ноқулайликлар юзага келмайдими?

– Йўқ. Аксинча. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ошади ва инсон омили камаяди. Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматлар ва уларнинг мобил иловалари сонини кўпайтириш орқали инсон омили камаяди ва йилига 50-60 тоннагача қоғоз тежалиши кутилмоқда.

Экстерриториаллик принципи асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлайди.

– Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг келажаги қандай? Келажакда мамлакатимизда “SMART солиқ тизими” қандай кўринишда бўлади?

– Олдиндан бир гап айтиш қийин бу ахборот технологияларига бевосита боғлиқ. Чунки ахборот технологиялари йилдан-йилга эмас, балки кундан-кунга ривожланмоқда. Ушбу ривожланаётган технологияларни қўллаган ҳолда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб қилиш солиқ органларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Яна бир вазифа белгиланган. Солиқ тизимида янги тузилма ташкил этилмоқда, унинг номи “Smart tax”. Стратегияда белгиланган айрим вазифалар (Ягона платформа, бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш) ушбу тузилма томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Абдулла ЧИМИРЗАЕВ суҳбатлашди.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.