Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш бўйича навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг 4бандига асосан 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди.
Корхонанинг микрофирма ва кичик корхона тоифасига мансублиги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сонли Қарорининг 1-иловасида (кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи) белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Жорий йилнинг май-июнь ойларида камайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган иш ҳақи жамғармаси суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботининг 011-сатри 6-устунида акс эттирилади.
Диққат:
Мазкур солиқ ставкаси қуйидаги юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:
– акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар;
– давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар.
Мисол. Корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси 2020 йил январь-апрель ойларида 40 000 000 сўм, май-июнь ойларида 20 000 000 сўмни ташкил этди (бир ойга 10 000 000 сўм).
Ижтимоий солиқ суммаси:
– январь-апрель ойлари учун 4 800 000 млн. сўм (40 000 000 х 12%);
– май-июнь ойлари учун 200 000 минг сўмни (20 000 000 х 1%) ташкил этмоқда.
Солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби
(Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 9-илова, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сони билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ қарорига 4-илова):
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ВА ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)
Изоҳ.
1) Январь-апрель ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 011-сатрнинг “Умумбелгиланган ставка бўйича” номли 5-устунида акс эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 5-устунидаги солиқ ставкасига “12” қўйилади.
2) Май-июнь ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 011-сатрнинг “Бошқа ставкалар бўйича” номли 6-устунида акс эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 6-устунидаги солиқ ставкасига “1” қўйилади.
Ойбек АЗИМБАЕВ,
ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бош инспектори.
➤ TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus
🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.