ГЕРМАНИЯ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ: ПЕНСИЯ ЁШИ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

Германияда давлат ижтимоий суғурта тизими жуда яхши ривожланган бўлиб, мазкур тизим фуқароларни касаллик, ишсизлик даврида ёки қариликдаги ҳимоясини кафолатлайди. Давлат пенсия суғурта тизими Германиянинг ижтимоий суғурта тизимининг бир қисмидир. Мамлакатда пенсия таъминотига масъул ташкилот – Германия пенсия жамғармасидир (“Deutsche Rentenversicherung”). Жамғарма пенсияларни ҳисоблаб чиқади ва тўловларни амалга оширади.

Меҳнат фаолиятини бошлаши билан фуқаро автоматик тарзда пенсия суғуртаси тизимига киритилиб, суғурталанади. Ишчи тизимда шахсий суғурта рақами (“Versicherungsnummer”) ва ҳисоб рақамига эга бўлади. Германия пенсия жамғармаси 27 ёшдан ошган ҳар бир суғурталанган шахсга ҳар йили бўлажак пенсиясининг миқдори тўғрисида маълумот бериб боради.

Эркаклар ва аёллар учун пенсия ёши

Ҳар бир шахснинг пенсияга чиқиши унинг туғилган йилига боғлиқ. Эркаклар ва аёллар пенсияга чиқиш ҳуқуқига 65-67 ёшда эга бўлишади. Батафсил қуйидаги жадвалдан маълумот олиш мумкин:

*Агар суғурталанган шахс 1950 йилда туғилган бўлса, унинг пенсия ёши – 65 ёш-у 4 ойни ташкил этади. (1947 йилдан 1950 йилгача 4 йил ўтган бўлиб, ҳар бир йил учун 4 ойдан қўшилади.)

**Агар суғурталанган шахс 1960 йилда туғилган бўлса, унинг пенсия ёши – 66 ёш-у 4 ойни ташкил этади. (1959 йилдан 1960 йилгача 2 йил ўтган бўлиб, ҳар бир йил учун 2 ойдан қўшилади.)

Германияда қуйидаги ҳолатларда пенсияга муддатидан олдин чиқиш мумкин:

► камида 45 йил давомида пенсия суғуртасига тўловларни амалга оширган бўлса, муддатидан 2 йил туғилган йилига боғлиқ равишда 63-65 ёшда;

► 1952 йилга қадар туғилган ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда аёллар 60 ёшда;

► ногиронлиги бўлган ва бошқа тоифадаги шахслар.

Пенсия суғуртасига бадаллар ўтказиш тартиби

Суғурта бадали ишчининг ойлик маошига мувофиқ тўланади: қанча кўп ишлаб топган бўлса, шунча кўп тўлайди. Иш берувчи мазкур суғурта бадалларининг ўтказилишига масъулдир. Бадалларнинг 50 фоизи ходим ойлигидан, қолган 50 фоизи иш берувчи томонидан тўланади. Унинг миқдори ҳисобланган иш ҳақининг 18,6 фоизини ташкил этади. Айрим чегаралар ҳам мавжуд бўлиб, 6 500 евродан юқори ойлик оладиган учун суғурта тўловлари бошқача турда ҳисобланади. Яъни, улар фақатгина, 6 500 евронинг ўзи учун ҳисобланади, ойликнинг мазкур миқдордан ошиқ қисми учун бадал тўланмайди.

Бу ҳақда батафсил қуйидаги жадвалдан маълумот олиш мумкин:

2018 йил августидан бошлаб 2025 йилгача бўлган даврда эркин ёлланиб ишловчиларнинг иш ҳақидан пенсия ажратмалари 20 фоиз миқдорида сақлаб турилиши белгиланди.

Агар ишловчи ойига 450 евродан кам ойлик иш ҳақи олса, пенсия суғуртаси тизимига бадаллар фоизи 18,6 фоизни ташкил қилади, лекин бу ҳолда 15 фоизи иш берувчи, фақат 3,6 фоизни ишловчи ходим томонидан тўланади.

Таъкидлаш жоизки, Германияда охирги 10 йилликда пенсия суғуртаси тизимига бадаллар миқдори доимий равишда ошириб борилган бўлса-да, 2016 йилда суғурта бадаллари пасайтирилиб, 1990 йил даражасига туширилди. Суғуртанинг бошқа турлари бўйича ставкалар аста-секин оширилиб борилмоқда.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва оммавий ахборот
воситалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.