1 ИЮНДАН СЕНТЯБРГАЧА

МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ УЧУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ­ 5996­сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача юридик шахсларнинг мол­мулк солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш бўйича қўлланма.

1. Солиқ кодексининг 417-моддасига асосан солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларни тўлайди.

Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (ўртача йиллик қийматидан) тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда маълумотномани тақдим этади. (ҳисобот шакли Адлия вазирлигида 2020 йил 24 февралда АВ-3221- сон билан рўйхатга олинган)

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилиши лозим. (2020 йил 1 июнга қадар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ)

3. Имтиёз берилган давр учун мол-мулк солиғи жорий тўловлар суммасини камайтирган ҳолда аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади, жумладан:

а) айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар томонидан

Маълумотноманинг 120-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади. Имтиёз берилган июнь-август ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади.

Маълумотноманинг 140-сатридаги бюджетга тўланадиган солиқ суммаси 9 га бўлиниб, 1401, 1402, 1403, 1404, 1409, 1410, 1411, 1412-сатрларига тенг тақсимланган ҳолда ёзилади.
Қолган 1406, 1407, 1408-сатрларига “0” ёзилади.

Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 30 000 000 сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган.
Ушбу сумманинг 1/12 қисми 2 500 000 сўмга (30 000 000/12) тенг бўлади.
Фармонга асосан 130-сатрга 7 500 000 сўм ёзилади ва июнь, июль, август ойларига “0” қўйилган ҳолда қолган сатрларга 2 500 000 сўмдан кўрсатилади.

б) айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан

Маълумотноманинг 120-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади.
120-сатридаги солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.
Имтиёз берилган июнь-август ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади.

Маълумотноманинг 140-сатридаги бюджетга тўланадиган солиқ суммаси 9 га бўлиниб:
1401-сатрига 3 ойлик;
1402-сатрига 2 ойлик;
1403-сатрига 1 ойлик;
1404-сатрига 3 ойлик солиқ суммаси ёзилади.

Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 6 000 000 сўм ҳисобланган.
Ушбу сумманинг 1/12 қисми 500 000 сўмга (6 000 000/12) ва 1/4 қисми 1 500 000 сўмга тенг бўлади.
Корхонага ҳар чорак учун 1 500 000 сўм мулк солиғи ҳисобланган. Фармонга асосан 130-сатрга 3 ойлик имтиёз суммаси 1 500 000 сўм ёзилади.
II чорак учун ҳисобланган сумма 500 000 сўмга камайтирилиб, 1402-сатрга, 1 000 000 сўм ёзилади,
III чорак учун ҳисобланган сумма 1 000 000 сўмга камайтирилиб, 1403-сатрга 500 000 сўм ёзилади.

ЕР СОЛИҒИ УЧУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ­ 5996­сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича қўлланма.

1. Солиқ кодексининг 431-моддасига асосан юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ер солиғининг ҳисоботини жорий солиқ даврининг 10 январига қадар тақдим этади. (Ҳисобот шакли Адлия вазирлигида 2020 йил 24 февралда АВ-3221-сон билан рўйхатга олинган)

Солиқ даври мобайнида солиқ базасида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи қайта тақдим этилиши белгиланган.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилиши лозим. (2020 йил 1 июнга қадар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ)

3. Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобининг 010-040 сатрлар ҳисобот шаклларининг 1-иловаси (солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот) ва 2-иловасини (солиқ солинмайдиган ерлар) тўлдириш орқали автоматик шаклланади.
Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси акс эттирилган.
Фармонга асосан имтиёз жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача 3 ойга берилди.
Қўлланилиши лозим бўлган имтиёзнинг жами суммаси солиқ ҳисоб-китобида алоҳида кўрсатилмайди.
Имтиёз берилган давр учун ер солиғи суммасини камайтириш солиқ ҳисоботида қуйидагича акс эттирилади, жумладан:

а) айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар томонидан

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 12 га бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404, 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.
Ҳисоб-китобнинг 0406, 0407, 0408-сатрларига “0” ёзиш орқали июнь, июль, август ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси камайтирилади.

Мисол учун корхонага 2020 йил учун 24 000 000 сўм ер солиғи ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 2 000 000 сўмга (24 000 000/12) тенг бўлади.
Корхонага ҳар ой учун 2 000 000 сўм ҳисобланган.
Фармонга асосан июнь, июль, август ойларига имтиёз қўлланилган ҳолда тўлдирилади.

Жорий солиқ даврининг 1 январидаги ҳолат бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҲИСОБ-КИТОБИ (Айланмадан солиқ тўловчилар бўлмаган)

б) айланм адан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4 та чоракка бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган.
Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Йиллик солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.
II чорак учун ҳисобланган суммадан (0402-сатр) бир ой учун ҳисобланган сумма камайтирилади, шунда II чоракда апрель ва май ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси қолади.
III чорак учун ҳисобланган суммадан (0403-сатр) икки ой учун ҳисобланган сумма камайтирилади, шунда III чоракда сентябрь ойи учун ҳисобланган солиқ суммаси қолади.

Мисол учун корхонага 2020 йил учун 1 978 110 сўм ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 164 842,5 сўмга (1 978 110/12) ва 2/12 қисми 329 685 сўмга тенг бўлади.
Корхонага ҳар чорак учун 494 527,5 сўм ҳисобланган.
II чорак учун ҳисобланган сумма 164 842,5 сўмга камайтирилиб, 0402-сатрга 329 685 сўм ёзилади.
III чорак учун ҳисобланган сумма 329 685 сўмга камайтирилиб, 0403-сатрга 164 842,5 сўм ёзилади.

Жорий солиқ даврининг 1 январидаги ҳолат бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҲИСОБ-КИТОБИ (Айланмадан солиқ тўловчилар учун)

Зиёдаддин ҚУРБОНОВ,
ДСҚ, Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.