“Пандемия сабаб юз берган ўзгаришлар бўйича саволим бор…”

Cаволларга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси ўқитувчиси Шерзод ДЎСИЁРОВ жавоб берди.

– Мен ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан фаолият юритаман. Пандемия шароитида ўз фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўляпман. Карантин сабабли кўчага чиқолмаяпман. Фаолиятимни тўхтатиш учун нима қилишим керак?

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 5978-сонли Фармонига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш қуйидагича белгиланган.

Фармоннинг 5-бандига мувофиқ, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилган. Бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Мисол учун, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш учун Давлат хизматлари марказига бориш ўрнига уйида ўтирган ҳолда шахсий кабинети орқали Давлат солиқ инспекциясини хабардор қилади, холос. Ўз навбатида Давлат солиқ инспекцияси ходимлари автоматлаштирилган ахборот тизимларига фаолиятни тўхтатганлик тўғрисидаги муносабатни киритиб қўйишади. Ва бу ўз-ўзидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқ ҳисобланишини тўхтатилишига сабаб бўлади.

– Мен айланмадан олинадиган солиқ тўловчисиман. Менинг оборотим (айланма маблағим) ўтган ойга нисбатан 50 фоизга камайиб кетди. Эшитишимча оборот 50 фоизга камайиб кетса, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бор экан. Ушбу имкониятдан қандай фойдалансам бўлади?

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонининг 6-бандига мувофиқ, ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилган. Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан, шунингдек ижтимоий солиқ бўйича эса – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти имконияти берилган.

Масалан, умумий овқатланиш фаолиятини амалга оширувчи микрофирма фақат етказиб бериш фаолияти бўлиб қолганлиги сабабли, даромад миқдори олдинги фаолият давридагига нисбатан 40 фоизни ташкил қилмоқда. Шунда у, шахсий кабинет орқали Давлат солиқ инспекцияга солиқларни кечиктириб тўлашга ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича билдиришнома тақдим этади. Солиқлар ҳисоблаб чиқарилади ва ҳисоб-китоби Давлат солиқ инспекцияга тақдим этилади. Лекин тўлаш амалга оширилмайди. 2020 йил 1 октябрга қадар ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – 12 ой давомида, ижтимоий солиқ бўйича эса – 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш амалга оширилади.

(минг сўмда)

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2020 йил 1 октябргача 43470,0 минг сўм солиқ ҳисобланган юридик шахс 2020 йил 1 октябрга қадар бюджетга солиқ тўламайди. 2020 йил октябрь ойидан бошлаб тенг улушларда 6 ой 3982,5 минг сўмдан, 2021 йил апрель ойидан бошлаб 6 ой мобайнида 3262,5 минг сўмдан тўлаб боради. Фармондан кўзланган мақсад, пандемия даврида умуман солиқ тўламасдан ва ушбу давр учун ҳисобланган солиқларни бўлиб тўлаш натижасида микрофирманинг молиявий фаолиятининг барқарорлигини сақлаб қолишдир.

– Акциз солиғи солинадиган товарларини реализация қилиш билан шуғулланаман. Апрель ойи учун акциз солиғи ҳисоботини топширмоқчи эдик. Акциз солиғи ставкаси 1 апрелдан оширилиши керак эди. Пандемия сабабли ставка ўзгаришсиз қолганлиги ҳақида эшитдим. Илтимос, шу фикрга аниқлик киритсангиз.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонининг 7-бандига мувофиқ, жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинадиган бўлди.

Масалан, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар учун акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига асосан 1 апрелдан оширилиши белгиланган эди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонига биноан солиқ ставкалари жорий йилнинг охирига қадар сақланиб қолинадиган бўлди.

– Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаман. Яқинда бир танишимнинг айтишича карантин даврида юридик шахслар 30 фоизгача газ ва электр энергияси тўловидан озод этилган эмиш. Шу гап ростми?

– Рост. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонининг 8-бандига асосан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилиши белгиланган.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.