APPLE ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАДИ?

Тарихдаги яна бир энг йирик капиталлашган корпорация – “Apple Distribution International Limited” Ўзбекистонда ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.

Ихтиёрий рўйхатдан ўтиш, чет эл корхоналари (компаниялар) ўз имиджига путур етказмаслик билан бир қаторда ҳудудида пуллик хизмат кўрсатаётган давлатнинг қонунларини ҳурмат қилишини англатади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда мамлакатимизда ҳам электрон тижорат тезкорлик билан ривожланаётганлигини инобатга олиб, бундай ихтиёрий рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлаш маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам яхши намуна вазифасини ўтайди.

Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби жорий этилган эди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатаётган 10 та чет эл компанияси “Интернет-компанияларнинг ҚҚС(қўшилган қиймат солиғи) офиси” (http://tax. uz) орқали қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, булар:

► “Google Commerce Limited”;

► “Google Ireland Limited”;

► Google Voice Inc;

► “Apple Distribution International Limited”;

► “Netflix International B.V.”;

► “Samsung Electronics Co., Ltd.”;

► “Сleverbridge AG”

► “Xsolla (USA), Inc.”

► “Activision Blizzard International BV”

► “Apple Distribution International Limited”

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида электрон хизмат кўрсатувчи хориж компанияси – “Google Commerce Limited” ҳам ҚҚС тўловини амалга оширган эди. Мазкур компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, давлат бюджетига 85 минг евро тўлаганди. Бундан ташқари, фильмлар ва сериаллар етказиб берувчи – “Netflix International B.V.” компанияси ҳам Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида қўшилган қиймат солиғи тўлаган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига унинг расмий сайти soliq.uz ахборот портали платформасида очилган tax.uz даги ҚҚС – офиси орқали рўйхатдан ўтиш учун хорижий компаниялардан аризалар келиб тушиши давом этмоқда.

Музаффар Юсуф НАЗАРОВ,
ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот
бошқармаси давлат солиқ бош инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.