ЯНГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ – МАЗМУН ВА МОҲИЯТ (Солиқ мажбурияти ва уни бажаришнинг умумий қоидалари 77-92 моддалар )

Солиқ кодексида, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари ва тартиблари белгила нган бўлиб, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат бу – солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати бўлиб ҳисобланиши белгилаб қўйилган (88-модда).

Бунда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, ҳисобот натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса ва кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йил деб ҳисобланади.

Шу билан бирга, кодекснинг “Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати” моддасида (84-модда) белгиланган даъво қилиш муддатига кўра солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ёки солиқни тўлаш муддати ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб турилиши, тугалиши ва қайта тикланиши мумкин.

Мамлакатимизда солиқлар ва йиғимларни тўлаш, кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, миллий валютада амалга оширилади (89-модда).

Чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини миллий валютада қайтадан ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқни тўлаш санасидаги расмий курси бўйича амалга оширилади.

Солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, қуйидаги ҳолларда бажарилган деб эътироф этилади:

● пул маблағларини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағидан бюджет тизимига тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказишга доир топшириқнома банкка тақдим этилган пайтдан эътиборан – солиқ тўловчининг ҳисобварағида тўлов кунида етарлича пул қолдиғи мавжуд бўлган тақдирда;

● фақат жисмоний шахслар учун банкда ҳисобварақ очмасдан тегишли ғазначилик ҳисобварағига бюджет тизимига ўтказиш учун банк кассасига нақд пул маблағлари топширилган пайтдан эътиборан;

● банк ёки алоқа бўлимига бюджет тизимига ўтказиш учун нақд пул маблағлари киритилган кундан эътиборан. (бундай қоида фақат жисмоний шахслар учун қўлланилади);

● ғазначиликда шахсий ҳисобварағи очилган юридик шахснинг шахсий ҳисобварағида тегишли пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир операция акс эттирилган пайтдан эътиборан;

● солиқ органи томонидан, ортиқча тўланган суммаларни ёки ортиқча ундирилган солиқлар, пенялар, жарималар суммаларини тегишли солиқ тури бўйича мажбуриятнинг бажарилиши ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан;

● солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ тўловчининг пул маблағларидан ушлаб қолишга доир мажбурият солиқ агентига юклатилган бўлса, солиқ суммалари солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган кундан эътиборан.

Ўз навбатида, кодекс қоидаларига мувофиқ, солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти қуйидаги ҳолларда бажарилмаган деб эътироф этилади:

► тегишли пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома солиқ тўловчи томонидан қайтариб олинганда ёки банк томонидан унга қайтарилганда;

► ғазначиликда шахсий ҳисобварағи очилган юридик шахс томонидан тегишли пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома қайтариб олинганда ёки ғазначилик томонидан унга қайтарилганда;

► пул маблағлари ушбу пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномасида банк реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли бюджет тизимининг тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказилмай қолганда;

► агар солиқ тўловчи солиқ тўлови учун банкка пул маблағларини ўтказиш учун топшириқнома тақдим этган куни унинг фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда бажариладиган ҳисобварағига тақдим этилган бажариб бўлмайдиган бошқа талаблар мавжуд бўлса, агар ушбу ҳисобварақда барча талабларни қаноатлантириш учун етарлича қолдиққа эга бўлмаса.

Бунинг мазмуни шундан иборатки, солиқ тўловчи солиқ тўлаш учун банкка топшириқнома тақдим этди, лекин унинг банкдаги ҳисобварағида солиққа тенглаштирилган бошқа тўловлар учун тошириқномалар бор, лекин уларни қондириш учун солиқ тўловчининг ҳисобварағида етарлича маблағ йўқ. Демак, солиқни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган деб ҳисобланади.

Қайд этиш лозимки, мазкур қоидалар пенялар ва жарималарга нисбатан ҳамда солиқ агентларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Солиқ органлари томонидан бюджетга тушган тушумлар ҳисоби, ҳисобланган ҳамда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммаларини, шунингдек пеня ва жарималарни солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида акс эттириш орқали юритилади.

Солиқ кодексида, солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан:

● шунингдек, божхона органлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ тўланиши лозим бўлган, солиқлар ва йиғимларнинг ҳамда пенялар ва жарималарнинг бюджет тизимига тушумлари ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланган.

Ундирилиши бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 5 феврадаги 2760-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома асосида юритилади.

Кодексда юридик шахс тугатилганда, қайта ташкил этилганда, молмулкни ишончли бошқарувга топширганда ва бошқа ҳолларда солиқ мажбуриятини бажариш қоидалари ҳам белгиланган.

Жумладан, юридик шахс тугатилганда тугатилаётган юридик шахснинг солиқ мажбурияти мазкур юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари ҳисобидан тугатувчи томонидан бажарилиши:

► агар тугатилаётган юридик шахснинг пул маблағлари ва унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари солиқ қарзини тўлиқ ҳажмда узиш учун етарли бўлмаса, қолган қарз мазкур юридик шахснинг иштирокчилари томонидан қонунда белгиланган миқдорда ва тартибда узилиши белгиланган (91-модда).

Шу билан бирга, тугатилаётган юридик шахс томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пеня, жарималар) солиқ органи томонидан белгиланган тартибда бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига мавжуд қарз суммаларига мутаносиб равишда ёки тугатувчининг қарорига биноан тақсимланиши лозим.

Агар тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича қарзи бўлмасдан, унинг ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси мавжуд бўлса, ушбу ортиқча суммалар шу юридик шахсга у ариза берган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай белгиланган тартибда қайтарилади.

Ушбу қоидалар мамлакатимиз божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилиши муносабати билан солиқлар тўлашда ҳам қўлланилади.

Юридик шахс тугатилаётганда солиқ мажбуриятини мазкур юридик шахснинг бошқа кредиторлари билан ҳисоб-китоблари ўртасида бажариш навбати фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Юридик шахс қайта ташкил этилганда, солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан тугатилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолатлари маълум бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар бажарилади (92-модда).

Содиқ БОЙМУРОДОВ,
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчиси.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.