Солиқ имтиёзларини ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ МУМКИН?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларида коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари акс эттирилган:

1. 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 5969-сонли фармони;

2. 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони шулар жумласидан.

Эътиборингизга norma.uz ахборот – ҳуқуқий портали етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг субъектлар ва солиқлар бўйича тузган жадвалини ҳавола этмоқдамиз.

Изоҳ:

* Туроператорлар – туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият юритадиган тадбиркорлар. Турагентлар – туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият юритадиган тадбиркорлар.

Туристик маҳсулот – туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуи.

Туристик хизматлар – жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар.

Меҳмонхона хизматлари – жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовли оромгоҳлар ва норматив ҳужжатлар талаблари тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситалари) вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар, хостеллардан ташқари.

** Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби ер участкасини ижарага олган юридик шахсларга ҳам татбиқ этилади.

*** Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – материал эълон қилинган санада 223 000 сўм.

**** Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд. сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23-кунидан кечиктирмай тўлайди.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.