ҚҚСни қайтариш бўйича ҳужжатларни электрон тартибда тақдим этиш ҚЎЛЛАНМАСИ

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш бўйича ҳужжатларни электрон тартибда тақдим этиш
Қ Ў Л Л А Н  М А С И 

1.  Электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz.орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кирилади.

2.  Ҳисоботларни электрон юбориш бўлимидан “Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботлари” танланади.

3. Ушбу бўлимдан “Қўшилган қиймат солиғи ноль ставкаси бўйича ортиқча суммани қайтариш” танланади.

4. Низомнинг 1-иловаси Ариза шакли кўк рангдаги қаторлар, яъни давр, сумма (сон билан ва сўз билан) белгиланган тартибда тўлдирилади.

5. Низомнинг 2-иловаси “Товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта келиб тушганлиги тўғрисида маълумот” шаблонни юклаб олиш орқали тўлдирилади.

6. Шаблон юклаб олингандан сўнг, илова шакли белгиланган тартибда тўлдирилиб, сақланади ва “Файлни танланг” тугмаси орқали сақланган файл бириктирилади. Низомнинг 3-иловаси “Йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари РЕЕСТРИ” ҳам ҳудди шу тартибда бириктирилади.

7. Низомнинг 4- ва 5-иловаси “Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҲИСОБ-КИТОБИ” ва “Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича хизматларни кўрсатувчи коммунал корхоналарнинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҲИСОБ-КИТОБИ” шаклининг кўк рангдаги қаторлари тўлдирилади.


8. Илова шакллари тўлдирилгандан сўнг, “САҚЛАШ” ва “ЖЎНАТИШ” тугмалари босилади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.