Пенсия таъминоти тизимига доир бир қатор саволлар юзага келди. Қуйида ушбу савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Саволларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА жавоб берди.
– Пенсия ва нафақаларини банк пластик карталари орқали олиб келаётган ҳамда муддатини узайтириш тўғрисида Пенсия жамғармасига мурожаат қилмаган, жумладан пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган фуқароларнинг тўловлари улардан ҳужжат талаб этилмасдан 4 ой муддатга узайтирилади.
– Пенсия ва нафақаларини бугунги кунга қадар банк пластик карталари орқали олиб келаётган фуқароларга янги карталар очилмайди. Уларга пенсия ва нафақалар тўловлари ўзларининг мавжуд карталари орқали амалга ошириш давом эттирилади. Шунингдек, пенсия ва нафақаларини қисман банк пластик картаси ҳамда қисман нақд пул шаклида олиб турган фуқароларга ҳам тўловлар тўлиқ (100%) ўзларининг мавжуд банк пластик карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.
– Пенсионерлар иш жойидан пенсия тўланиши учун тўлов топшириқномаси олишга Пенсия жамғармасига боришлари шарт эмас. Пенсия жамғармаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда my.soliq.uz сайтида ҳар бир корхонанинг шахсий кабинетида тўлов топшириқномаси (Ф 25)ни электрон шаклда олиш бўйича интерактив хизмат жорий қилинди. Бундан ташқари, ишловчи фуқароларга пенсия, бола туғилганда суюнчи, дафн маросими, компенсация ва бошқа тўловлар учун Пенсия жамғармасига электрон шаклда талабнома юбориш имконияти яратилган. Пенсия жамғармасида ушбу электрон талабномалар автоматик равишда дастур орқали таҳлил қилиниб, маблағлар молиялаштириб берилади.
– Ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган фуқароларнинг пенсиялари тўхтатилмайди ҳамда ҳужжат талаб этилмаган ҳолда тўлов муддатлари 4 ойга узайтирилади.
– 2020 йилнинг май ойидан – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг пенсия ва нафақалари тўлиқ банк пластик карталарига ўтказилади. 2020 йилнинг июнь ойидан – республиканинг барча ҳудудларидаги фуқароларнинг пенсия ва нафақалари тўлиқ банк пластик карталарига ўтказилади.
– Ёшга доир пенсия – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Давлат пенсияларидан бирига ҳуқуқи карантин даврида пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин бир ой давомида пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳолатда уларга пенсиялар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.
➤ TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus
🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.