Бугунги кунда бутун дунёда тарқалган “COVID-19” пандемияси туфайли инсоният ўз ишлаш тизимини ўзгартирмоқда. Кўпгина ташкилот ҳамда идоралар ходимлари масофадан туриб ишлаш тизимига ўтишмоқда. Қуйида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисод фанлари доктори Г.Абдураҳмонова масофадан туриб ишлаш жараёнида юзага келувчи имконият ва муаммолар ҳақида айтиб ўтади.
Уйда ишлайдиган мутахассис белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарса, у меъёрлаштирилган ҳолатда ишлашини назорат қилишга ҳожат қолмайди. Айниқса, амалиёт шуни кўрсатадики, масофадан туриб ишлайдиган ходимнинг иш вақти умуман қисқармайди. Аксинча, одатдаги тўлиқ иш куни билан ишлаш керак бўлган ҳолатга нисбатан узоқроқ бўлади, – дейди профессор Г.Абдураҳмонова.
Рақамли иқтисодиёт тараққиёти туфайли меҳнат ҳақиқий жисмоний ишлаб чиқариш соҳасидан виртуал ва интерактив макон соҳасига ўтди. Энди зарур функцияларни бажариш учун уйдан иш жойига жисмоний ўтиш зарур эмас – кўп функциялар аслида масофадан туриб бажарилиши ҳам мумкин.
Бу эса мамлакатларда иқтисодийижтимоий соҳада, жумладан, меҳнат муносабатларида иш берувчи ва ишга ёлланувчи ўртасидаги: зиддиятлар; ишсизлик; ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши; глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши; дунё молия бозорларида хомашё товарлари нархининг пасайиши; конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди.
► фрилансерлар; ► вақтинча иш билан банд бўлганлар; ► ижтимоий кафолати таъминланмаган меҳнат бозори иштирокчилари пандемиянинг салбий таъсирини биринчи бўлиб қабул қилиб олади.
Мамлакатимиз амалиётида масофавий иш билан бандлик (персонални масофадан бошқариш) ташкилийҳуқуқий асослари тўлақонли шаклланмаган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ5969сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.
Низом карантинга оид чоралар амал қилиш даври учун тасдиқланган бўлсада, мамлакатимиз меҳнат муносабатлари соҳасидаги ноодатий иш билан бандлик бўйича дастлабки асос солувчи меъёрий–ҳуқуқий ҳужжат сифатида иш берувчилар ва ишга ёлланувчилар томонидан фойдаланилмоқда. Қайд этишимиз лозимки, мамлакатимизда карантин даврида ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган онлайн сўровнома маълумотига кўра, қарийб 30 фоиз корхона ва ташкилотларнинг ходимлари масофавий иш усули тартиби бўйича фаолият юритаётганини қайд этди.
Масофавий (виртуал) иш билан бандликдан фойдаланиш бўйича ХМТ (Халқаро меҳнат ташкилоти) сўровнома натижаларини умумлаштириш, ходимларни ишга жалб қилишнинг ушбу ташкилийҳуқуқий шаклининг афзалликлари ва камчиликларини аниқлашга имкон берди. Унга кўра, ходимлар учун афзалликлар рўйхатини ўзи учун қулай вақтда ишлаш имкониятига эга бўлиш омили етакчилик қилди. Бундан кейин бошқа масалаларга ўтиш имконияти (уй бекалари учун энг мос); йўлда вақт ва пул сарфлашнинг ҳожати йўқлиги – уйда ишдан чалғитадиган нарсалар камроқ бўлади. Афзалликларнинг алоҳида гуруҳи – жамиятдан ва у ўрнатган тизим чегараларидан озодлик муайян кийим услубини кузатиш ва доимий равишда бошқа ходимлар олдида бўлишнинг ҳожати йўқлиги ҳисобланади.
Шунингдек, камчиликлар афзалликлар билан чамбарчас боғлиқ ва баъзида уларни такрорлайди. Респондентлар кўпроқ уй ишларини бажариши керак, деб ҳисоблайдиган бошқа оила аъзолари билан чалғиётганликларини, шунингдек, ўзларини ташкил этишдаги қийинчиликларни кўрсатмоқдалар. Умуман олганда, масофадан туриб ишлаш амалиётига умумий ижобий баҳоси қайд этилиши мумкин.
► дастлабки жорий қилиш жараёнида ИТинфратузилмаси ва дастурий таъминот харажатлари ортиши; ► бир нечта уланган қурилмалар билан тармоқни бошқаришнинг мураккаблиги; ► қўшимча хавфсизлик талаблари, компания хавфсизлик хизматларининг қаршиликлари; ► фаолиятнинг айрим соҳаларида масофадан туриб ишлашнинг имкони йўқлиги; ► иш берувчилар орасида кенг тарқалган стереотип: самарали иш бу – офис иши; ► кўплаб иш берувчилар аниқ бизнес жараёнларини яратишга қодир эмаслиги ва истамаслиги; ► самарали KPI тизими ва мотивациясининг йўқлиги; ► ходимларнинг содиқлиги ва корпоратив маданиятига қўшилмаслик ҳақида ташвишлар ҳисобланади.
Қайд этиш жоизки, масофавий ишларни бошқаришнинг марказий элементи бу иш натижаларини таҳлил қилиш асосида ходимларни назорат қилиш заруратидир. Агар уйда ишлайдиган мутахассис белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарса, у меъёрлаштирилган ҳолатда ишлашини назорат қилишга ҳожат қолмайди. Айниқса, амалиёт шуни кўрсатадики, масофадан туриб ишлайдиган ходимнинг иш вақти умуман қисқармайди. Аксинча, одатдаги тўлиқ иш куни билан ишлаш керак бўлган ҳолатга нисбатан узоқроқ бўлади. Албатта, уларнинг бошқарув структураси энг бошидан натижага қандай усул билан эришилганлигини эмас, балки натижанинг ўзини назорат қилишга имкон берадиган компаниялар бундай шароитларга осонликча мослаша оладилар.
Шундай қилиб, бугунги кунда самарали рақамли алоқа тузилмаси ва натижага йўналтирилган бошқарув тизими ходимларнинг ишдан қониқишини, “иш – шахсий ҳаёт” нинг қулай мувозанатини касбий ривожланишни рағбатлантириш ва ташкилот самарадорликни оширишга ёрдам беради.
Темур ЭШҚУВВАТОВ тайёрлади.
➤ TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus
🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.
1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.