ЕР СОЛИҒИ 2020 ЙИЛДА ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун солиқ тўловчи, деб эътироф этилади.

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир.

Мавжуд ер участкасининг умумий майдонидан солиқ солинмайдиган ер майдонлари чегириб ташланган ҳолда ер участкасининг умумий майдони солиқ солиш базаси ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади.

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунининг иловаси билан тасдиқланган.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерларга 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади (2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонуни).

Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонига эга бўлган субъектлар кесмида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан белгиланади.

Жорий йилдан бошлаб ягона иштирокчилари ногиронларнинг жамоат бирлашмалари бўлган юридик шахслар, электр узатиш линиялари, уларнинг подстанциялари ва иншоотлари, умумдавлат алоқа линиялари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистрал нефть ва газ қувурлари, самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар, консервацияга қўйилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар 0,1 коэффициентли ставкада солиққа тортилиши белгиланди (Солиқ кодекси 429-модда).

Ер солиғи бўйича солиқ даври календарь йили ҳисобланади.

Юридик шахсларнинг ер солиғи ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 10 январига қадар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 1 майига қадар тақдим этилади (янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 431-модда).

Солиқ тўловчилар ер солиғини солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради (Солиқ кодекси 427-модда).

Солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгарган тақдирда, юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича айланмадан солиқ тўловчилар учун йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача, айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-кунигача тўловлар амалга оширилади.

Солиқ даври давомида солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлари юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар йиллик солиқ суммасининг 30 фоизини, қолган суммани ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар амалга оширилади.

 


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.