Норезидент томонидан хизматлар учун тақдим этилган ҚҚС суммаси қандай ҳисобга олинади?

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, cолиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар муносабати билан, кўплаб солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда – ҚҚС) ҳисоб-китобини тўлдириш юзасидан тақдим этилаётган саволлар салмоғи ошиб бормоқда. Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган саволларга тўлиқ ҳамда аниқ жавоб бериш мақсадида, бир неча соҳалар кесимида, амалий масалалар асосида, Cолиқ кодексининг тегишли бандлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартибларини кўриб чиқамиз.


Орзугул РАВШАНОВА, Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси, “Халқаро солиққа тортиш” шўъбаси бошлиғи


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 259-­моддасига асосан ҚҚСнинг солиқ даври (ҳисобот даври) этиб бир ой белгиланганлиги боис, ҳисоб-­китоб ҳамда унинг иловалари (3-иловадан ташқари) ҳисобот ойидаги кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.

Бунда нафақат ҚҚС ҳисоб­-китоби (10006_13, 1-солиқ коди), балки Чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-­китоби (10001_4, 29-солиқ коди) ҳам ой кўрсаткичлари асосида тўлдирилади.

Мисол учун, корхона Австралия солиқ резидентидан 2020 йилнинг январь­февраль ойларида шартнома асосида хизматлар сотиб олди. (Дастурий маҳсулга алоҳида хизмат кўрсатиш – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).

Норезидент томонидан тақдим этилган инвойслар бўйича ҚҚС ушбу ойлар давомида бюджетга ўтказиб берилди ва ҳисоб­-китоблар тақдим этилди (29-солиқ коди бўйича). Корхона солиқ ҳисоботларини ойлик тартибда тақдим этмоқда. Яъни январда ҳисобланган хизматлар қиймати ва ҚҚС январь учун февраль ойида, февралда ҳисобланган норезидент хизматлари қиймати ва ҚҚС февраль учун тақдим этилмоқда. Ўз­ўзидан савол туғилади. Ушбу ҳолат тўғрими? Норезидент томонидан хизматлар учун тақдим этилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш тартиби қандай? Агар ҚҚС суммаси ҳисобга олинса, қайси солиқ ҳисоботида ва қай тартибда акс эттирилади?

Солиқ кодексининг 259­моддасига асосан, кодекснинг 39­бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир. Корхона томонидан солиқ ҳисоботлари тўғри тўлдирилмоқда. Солиқ тўловчининг солиқ тўловлари бўйича ҳисоботлари юқорида солиқ тўловчи тилга олган тартибда тақдим этилса, шахсий карточкада тўловлар ойма­ой акс эттирилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 266-­моддасига мувофиқ, тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш тартиби белгиланади. Унга кўра кодекснинг 255­ ва 256­моддаларида назарда тутилган ҳолларда солиқ бюджетга тўланганда, солиқ агентига тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади. Бунда 29­солиқ коди бўйича тўланган солиқ суммалари, тўланган давр учун 1­солиқ коди бўйича ҚҚС ҳисоботининг 4­иловасида, https://my.soliq.uz сайтида жойлаштирилган ҚҚС ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланмага асосан кўрсатилган хизматлар қуйидагича тўлдирилади.

2. Мисол: Корхона кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

Январь ойи операциялари:

● 40 млн. сўмлик хом­ашё, ҚҚС (4410 бухгалтерия ҳисоб рақамида) – 6 млн. сўм;

● Импорт хом­ашё – 17 млн. сўм, ҚҚС (4410 бух.ҳисоб рақамида) – 2 млн. 550 минг сўм;

● Реализация (маҳаллий харидорларга) – 50 млн. сўм, ҚҚС – 7 млн. 500 минг сўм;

● Реализация (экспорт) – 25 млн. сўм, ҚҚС – 3 млн. 750 минг (валюта тушуми тўлиқ таъминланган.

Юқоридаги берилган маълумотлардан келиб чиқиб, ҚҚС ҳисоботини тўлдирамиз:

Январь ойи учун корхона ҚҚС ҳисоботининг 2 та шакли тўлдирилиб жўнатади, булар:

1­-солиқ коди – (10006_13) ҚҚС ҳисоб-­китоби;
29-­солиқ коди – (10001_4) Чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-­китоби;

1-солиқ коди бўйича тўлдириш тартиби:

ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги маълумотлар саҳифасининг “ҚҚС суммаси ҳисобга олинадиган усул” бандида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 77 ва 268-­моддаларига асосан, солиқ тўловчи ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда фойдаланиладиган усул танланади.

Мазкур банд тўлдирилиши мажбурий бўлиб, икки усулдан бири танланмаган тақдирда ҚҚС ҳисоботининг жўнатилиши чекланади. Корхонанинг йил бошида тасдиқланган “Солиққа тортиш мақсадларида ҳисоб сиёсати”да ҚҚС суммаси ҳисобга олинадиган усул сифатида “мутаносиб” усул танланган.

Шу сабабли мутаносиб усул катакчасига “1” рақами ёзиб қўйилади. Эслатиб ўтамиз, техник жиҳатдан солиқ ҳисоботини тўлдириш кетма­кетлиги солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланмада алоҳида кўрсатиб ўтилган.

ҚҚС ҳисоб-­китоби маълумотлари унинг иловаларини тўлдириш орқали автоматик равишда шаклланади. Хусусан:

► 010-сатрда солиқ даврида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси;

► 020-сатрда солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚС суммаси;

► 030-сатрда жорий солиқ даври учун бюджетга тўлашга (камайишга) ҳисобланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси шаклланади.

ҚҚС ҳисоботини тўлдиришни солиқ даврида расмийлаштирилган ҳисоб-варақ­ фактуралар реестрини тўлдиришдан бошлаш мақсадга мувофиқ.

Демак олинган ва берилган ҳисоб-варақ ­фактуралар бўйича 4, 5­иловалар тўлдирилади. Бунда норезидентдан олинган ишлар, хизматлар ва товарлар қийматини ва бюджетга тўланган ҚҚС суммасини 4­иловада акс эттириш тартиби кўлланмада акс эттирилган.

Ҳисоб-­варақ фактуралар электрон тарзда тўлдирилган бўлса, 4 ва 5­иловаларни автоматик тарзда шакллантириш имконияти берилди.

Иловалар тўлдирилиб бўлингандан сўнг, солиқ ҳисоботининг 4 ва 5­иловалари реестрида иловаларнинг жами суммалари акс эттирилади. Демак, январь ойи учун 4-­илова реестрида солиқ даври бўйича жами 57 млн. сўм етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) ва ҚҚС суммаси 8 млн. 550 минг сўмни ташкил этган. Солиқ ҳисоботида ушбу кўрсаткичлар қуйидагича акс эттирилади.

Реализация қилинган маҳсулотлар бўйича эса ушбу ҳолат қуйидагича кўринишда шаклланади:

Товарлар экспорт қилинганда, Солиқ кодексининг 260-­моддаси 1­-бандига мувофиқ, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади. Яъни бунда 5­илованинг 6­устунига (солиқ ҳисоботида) “Етказиб бериш қиймати” қисмида маҳаллий ва экспортга чиқарилган товарлар қиймати ҚҚСсиз акс эттирилади. Бизнинг маълумотларимизга кўра бу кўрсаткич 146 млн. (104 млн.+42 млн.)ни ташкил этади.

Бироқ товарлар экспортга чиқарилганда ҳисоб-варақ ­фактураларда (инвойс) ҚҚС суммаси акс эттирилмаганлиги сабабли, 5­-илова реестрининг “ҚҚС суммаси” устунига фақатгина маҳаллий корхоналарга реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС акс эттирилади, яъни 15 млн. 600 минг сўм.

Кейинги босқич бу “Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари” бўйича 2­иловани тўлдириш билан давом этади.

Бунда ушбу илованинг 041 сатрига “Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш бўйича айланма (реализация қилиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентда)” экспорт бўйича реализация ҳажми акс эттирилади.

Навбатдаги амалга оширилиши лозим вазифа бу 7-­илова бўйича маълумотларни шакллантиришдир. Бунда бизга ҳисобот даври давомида келиб тушган валюта тушуми, мутаносиб усулда ҚҚС бўйича олинган товарлар учун тўланган солиқлар суммасини ҳисобга олиш имконини беради. Агарда реализация қилинган товарлар бўйича валюта тушуми тўлиқ келиб тушмаган бўлса, ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали ҳисобга олинадиган солиқ суммаси аниқланади. Бизнинг вазиятимизда валюта тушумлари тўлиқ келиб тушган. Шу сабабли 7­илованинг 01041 ва 01042 сатрларига 42 млн. сўм ёзиб қўйилади.

Эътиборли томони гарчи ҚҚС ҳисоботи ойлик тарзда тўлдирилиб борилса­да, унинг ягона иловаси ўсиб бориш тартибида шаклланади. Бу 3­илова бўлиб, биз намуна қилиб келтирган корхона маълумотлари бўйича ушбу саҳифа қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Демак, ҳисобот даврида ҳисобга олинадиган солиқ суммаси 8 млн. 550 мингни ташкил этади.

Илова “Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар” қуйидагича тўлдирилади.

Бунда энг сўнгги маълумотлар, ҚҚС бўйича якуний натижалар “ҚҚС ҳисоб-­китоби” саҳифасида акс этиб, барча маълумотлар тўлиқ киритилгандан сўнг автоматик тарзда шаклланади.

* Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари ушбу Ҳисоб-китобга илова қилинади

Демак, корхона томонидан январь ойи учун, жами солиқ даврида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси – 8 млн. 550 минг сўм бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси – 7 млн. 050 минг сўмни ташкил этади.

Февраль ойи ҳам январь ойида солиқ ҳисоботи қай тартибда тўлдирилган бўлса шу тартибда шакллантирилади. Ўсиб боришсиз. Ҳисобга олинган солиқ суммалари, солиқ тўловчининг шахсий карточкасида, ойлар кесимида ҳисоботдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиб борилаверади.

Корхона солиқ агенти сифатида 29-­код бўйича “Чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи Ҳисоб­китоби”ни ҳам ҳар ойда тақдим этиб бориш бўйича солиқ мажбуриятига эга (агарда чет эллик шахслардан товарлар (хизматлар)олинса). Январь ойида олинган товар ва хизматлар бўйича ушбу солиқ ҳисоботи қуйидагича тўлдирилади ва рўйхатдан солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

Ушбу ҳисоботда кўрсатилган солиқ суммаси бюджетга тўлаб берилганидан сўнг, 1-­солиқ коди бўйича ҚҚС ҳисоботининг 4­иловасида акс эттирилиб, ушбу ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин бўлади.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.