ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ – МАЗМУН ВА МОҲИЯТ (40-45 моддалар ҳақида)

(Давоми. Боши ўтган сонларда)

Солиқ солиш мақсадларида (40-модда) юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб ушбу тузилманинг муассиси (асосчиси) эътироф этилади.

Агар юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бу тузилманинг активларини ўз мулкига ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмаса, ушбу тузилманинг активларини тузилманинг бутун мавжуд бўлиш даври мобайнида, шунингдек у тугатилган (шартнома тугатилган, бекор қилинган) тақдирда, тўлиқ ёки қисман мулкка ўтказишга доир чеклов ушбу тузилма ташкил этилган чет давлатнинг (ҳудуднинг) қонун ҳужжатлари ва (ёки) тузилманинг таъсис ҳужжатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиладиган шахс юқоридаги қоидаларга кўра, ўзини мустақил равишда чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб ёки юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этишга ҳақли бўлиб, ўзини назорат қилувчи шахс ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига кодексда назарда тутилган тартибда тегишли билдиришнома юбориши жорий этилган.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмаларининг назорат қилувчи шахсларини эътироф этишнинг белгиланган қоидалари қайси чет эл юридик шахсларини назорат қилувчи шахслар учун улар таъсис этилган ёки фуқароси бўлган чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ капиталда иштирок этиши назарда тутилмаган бўлса, ўша шахслар учун ҳам қўлланилади.

Солиқ кодексида дивидендлар ва фоизлар тушунчаси алоҳида моддада (41-модда) қайд этилиб:

► юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;

► тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) киритган бадали миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пуллик ёки натурал шаклдаги тўловлар;

► жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаш дивиденд деб эътироф этилиши белгиланган.

Ушбу даромадлар, агар улар акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) бундай даромадни тўловчи юридик шахснинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тўланса ҳам Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига кириЯнги таҳрирдаги Солиқ кодекси – мазмун ва моҳият тиладиган ҳар қандай даромадлар ҳам дивидендлар деб эътироф этилиши қайд этилган.

Лекин кодексда юридик шахснинг акциядорларига ушбу юридик шахснинг акцияларини мулк қилиб ўтказиш тарзидаги тўловлар дивидендлар, деб ҳисобланмаслиги белгиланган.

Мазкур меъёрнинг белгиланиши юридик шахснинг акциядорга акциялар улушининг мулк қилиб ўтказилиши кодексда белгиланган бошқа солиқларни тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради.

Шунингдек, хусусий корхона мулкдори оилавий корхона иштирокчиси ёки фермер хўжалиги бошлиғи томонидан бундай юридик шахслар ихтиёрида қоладиган маблағлардан олинадиган маблағлар дивидендларга тенглаштирилиши:

► ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилиши белгилаб қўйилган.

Ўз навбатида, кодексда (42-модда) нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф даромад деб ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Солиқ кодексида шахснинг даромадларига солиқ солишни аниқлаштириш мақсадида даромаднинг олиш манбаси жойига аниқлик киритилиб, (43-модда) солиқ тўловчининг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар жумласига киритилиши.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар:

● Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолиятдан олинган даромадларга;

● Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси, ҳуқуқ лаёқати ва (ёки) унинг давлат органлари ва иқтисодий муносабатларнинг бошқа субъектлари билан иқтисодий муносабатларга бевосита боғлиқ бўлган бошқа даромадларга бўлиниши қайд этилган.

Маълумки, ҳар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти деб эътироф этилади. Солиқ кодексида (44-модда) роялтининг ҳуқуқий асослари изоҳлантирилиб, солиқ солиш манбаларига аниқликлар киритилган.

Жумладан, санъат, адабиёт, илмфан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари:

● патентлар, товар белгилари, савдо маркалари ёки ҳуқуқнинг бошқа шунга ўхшаш турлари;

● саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборот (ноу-хау) роялти деб эътироф этилиши белгиланган.

Кодексда НОУ-ХАУ тушунчасига таъриф берилиб, илмий-техника соҳасидаги интеллектуал фаолият натижалари тўғрисидаги ва (ёки) касбий фаолиятни амалга ошириш усуллари ҳақидаги, илгариги тажрибадан келиб чиқадиган, иқтисодий фаолиятда амалий жиҳатдан қўлланиладиган, шунингдек (унинг учинчи шахсларга маълум эмаслиги туфайли) ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган саноат, тижорат ёки илмий хусусиятга эга ахборот (ундан қонуний асосда эркин фойдаланиш имконияти учинчи шахсларда мавжуд бўлмаса) ва унинг ошкор этилиши натижасида иқтисодий наф олиш мумкин бўлса, мазкур ахборотлар ноу-хау деб тушунилиши таъкидланган.

Кодексда (45-модда), солиққа тортиш мақсадларида товарлар ва хизматлар тушунчаларига ҳамда товарлар ва хизматларни реализация қилиш тушунчаларига аниқликлар киритилган.

Жумладан товар деганда, табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети тушунилиши:

► товарлар деб, хусусан, электр энергияси, маълумотлар базаси, ахборот, интеллектуал фаолият натижалари, шу жумладан уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар эътироф этилиши;

► солиқ солиш мақсадида мулкий ҳуқуқлар ҳам товар деб эътироф этилиши, бунда мулкий ҳуқуқ деб, номоддий хусусиятга эга бўлган, пулда ифодаланган баҳосига эга мол-мулкка қаратилган ва ушбу мол-мулкдан мустақил равишда, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда муомалада бўлишга қодир фуқаровий ҳуқуқ объектлари эътироф этилиши;

► кредиторнинг қарздорга талаб қўйиш ҳуқуқи, хўжалик жамиятининг устав фондида иштирок этиш улуши, қимматли қоғозлар, муаллифнинг интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқи, шунингдек ҳуқуқларнинг сотилиши ёки ўз мулкдоридан ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказилиши мумкин бўлган бошқа турлари мулкий ҳуқуқлар жумласига кириши;

► ашёнинг ўзини ўтказмай туриб, мустақил муомалада бўлиши мумкин бўлмаган ашёвий ҳуқуқларга мулкий ҳуқуқлар сифатида қаралмаслиги белгиланган.

Солиқ солиш мақсадларида айнан ўхшаш товарлар деб бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган товарлар эътироф этилиши:

● товарларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда уларнинг физик тавсифлари, сифати, мўлжалланган вазифаси, келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси ҳамда фойдаланиладиган товар белгиси;

● товарларнинг бир турлигини аниқлашда, уларнинг сифати, белгиси, бозордаги мавқеи, келиб чиқиш мамлакати ҳисобга олиниши таъкидланган.

Солиқ солиш мақсадида бир турдаги товарлар дейилганда айнан ўхшаш бўлмагани ҳолда, бир хил хусусиятларга эга бўлган ҳамда айни бир вазифани бажариш имкониятини берадиган ўхшаш таркибий қисмлардан иборат бўлган ва тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса оладиган товарлар тушунилади.

Ўз навбатида, солиқ солиш мақсадида хизматлар деб бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маҳсулотларни (моддий ёки номоддий) ишлаб чиқаришга доир тадбиркорлик фаолияти турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажарилган ишлар эътироф этилади.

Хизматларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда ижрочининг хусусиятлари, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси ва фойдаланилган товар белгиси:

● хизматларнинг бир турдалигини аниқлашда уларнинг сифати, товар белгиси, бозордаги мавқеи, шунингдек турлари, ҳажмлари, ноёблиги ва тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса олиши ҳисобга олинади.

Бир турдаги хизматлар деб айнан ўхшаш бўлмагани ҳолда, тижорат жиҳатидан ва (ёки) бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини берадиган бир хил хусусиятларга эга хизматлар эътироф этилади.

Жисмоний шахсларнинг иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси доирасидаги фаолияти хизматлар жумласига кирмайди.

(Давоми бор)

Содиқ БОЙМУРОДОВ,
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш
маркази ўқитувчиси.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.