Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси – мазмун ва моҳият (38-39 моддалар ҳақида)

(Давоми. Боши ўтган сонларда)

Солиқ қонунчилиги бўйича устав фондида юридик ва жисмоний шахсларни бевосита ёки билвосита иштирокини аниқлаш ва уларга солиқ солиш мақсадида кодексда “Юридик шахсда иштирок этиш улуши” (38-модда) қоидалари белгиланди ва унда бир жисмоний ёки юридик шахснинг улуши танланган бошқа юридик шахсдаги улушини аниқлаш учун жисмоний ёки юридик шахснинг танланган юридик шахсда бевосита ва билвосита иштирок этадиган улушларининг суммаси тарзида аниқланиши белгиланган.

Танланган юридик шахс овоз берувчи акцияларининг бевосита шахсга тегишли бўлган улуши ёки танланган юридик шахснинг устав капиталидаги (фондидаги) бевосита ушбу шахсга тегишли бўлган улуши юридик шахсда бевосита иштирок этиш улуши деб эътироф этилиши:

● мазкур шахснинг танланган юридик шахсда бевосита иштирок этиш улушини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, иштирокчиларнинг танланган юридик шахсдаги сонига мутаносиб равишда аниқланадиган улуш шахснинг танланган юридик шахсда бевосита иштирок этиш улуши деб эътироф этилиши ва шахснинг танланган юридик шахсда билвосита иштирок этиш улуши қуйидаги тартибда аниқланиши белгиланган:

● ушбу шахснинг танланган юридик шахсда иштирок этишининг барча кетма-кетлиги ҳар бир илгариги юридик шахснинг тегишли кетма-кетликдаги юридик шахсда бевосита иштироки орқали;

● ҳар бир илгариги юридик шахснинг ҳар бир кейинги юридик шахсдаги бевосита кетма-кетликдаги иштирок этиш улуши орқали;

● ҳар бир шундай кетма-кетлик учун ушбу кетма-кетликнинг барча юридик шахслари учун бевосита иштирок этиш улуши топилади;

● ҳар бир шундай кетма-кетлик учун топилган бевосита иштирок этиш улушларининг барчаси умумлаштирилиб аниқланади.

Ташкилотда иштирок этиш улушини аниқлашда жисмоний ёки юридик шахснинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмасидаги иштирок этиш улуши ҳам ҳисобга олиниши, ушбу шахс қайси чет давлатнинг (ҳудуднинг) қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсис этилган бўлса, шу қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотларнинг ёхуд юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги ўзга чет эл тузилмаларининг сармоясида иштирок этишга ҳақлилиги белгиланган.

Юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўпи билан бир йил муддатга тузилган РЕПО шартномаси доирасида олинган қимматли қоғозларга эгалик қилиш орқали амалга оширилган иштироки ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ РЕПО операцияси натижасидаги иштироки ҳисобга олинмаслиги:

– юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлаш мақсадида ушбу қимматли қоғозлар, агар РЕПОнинг биринчи қисми бўйича сотувчи томонидан сотилган қимматли қоғозлар унинг томонидан РЕПОнинг бошқа операцияси бўйича ёки қимматли қоғозлар қарзига доир операциялар бўйича сотилсагина РЕПОнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотувчи бўлган шахсда ҳисобга олиниши;

РЕПОнинг иккинчи қисми бажарилмаган ёки тўлиқ ҳажмда бажарилмаган, РЕПО шартномаси кўпи билан бир йил муддатга тузилган тақдирда, бир юридик шахснинг бошқа юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлаш ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилиши қайд этилган.

Юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган қимматли қоғозлар қарзига доир шартнома доирасида кўпи билан бир йил муддатга олинган қимматли қоғозларга эгалик қилиш воситасида амалга оширилган иштирок ҳисобга олинмаслиги:

● ушбу ҳолатда юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлаш мақсадида бу қимматли қоғозлар, агар қимматли қоғозлар қарзига доир шартнома доирасида берилган қимматли қоғозлар кредитор томонидан қимматли қоғозлар қарзига доир бошқа операция бўйича ёки РЕПО операцияси бўйича олинган бўлсагина, кредитор бўлган (қимматли қоғозларни қарзга берадиган) шахсда ҳисобга олиниши;

● қимматли қоғозлар қарзига доир операциялар бўйича қимматли қоғозларни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаган ёки тўлиқ ҳажмда бажарилмаган, шунингдек қимматли қоғозлар қарзи юзасидан бир йилдан ортиқ муддатга шартнома тузилган тақдирда бир юридик шахснинг бошқа юридик шахсда иштирок этиш улушини аниқлаш ўзига хос хусусиятлар инобатга олинмаган ҳолда амалга оширилиши;

● бир юридик шахснинг бошқа юридик шахсда ёки жисмоний шахснинг юридик шахсда иштирок этиши улушини аниқлашдаги қўшимча ҳолатлар суд тартибида инобатга олиниши белгиланган.

Мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро солиқ қонунчилиги меъёрларидан келиб чиқиб, чет эл компанияларига солиқ солиш мақсадида кодексда (39-модда) улар фаолияти устидан назорат ўказиш тартиблари белгиланди.

Унга мувофиқ, солиқ солиш мақсадида бир вақтнинг ўзида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилмайдиган ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахслари назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилади.

Шунингдек, назорат қилувчи шахслари Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бўлган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмаси ҳам назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилиши белгиланди.

Кодексда чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 25 фоиздан ортиқни ташкил этадиган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек ушбу компанияда иштирок этиш улуши 10 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган барча шахсларнинг ушбу компанияда иштирок этиш улуши 50 фоиздан ортиқ бўлса, солиқ солиш мақсадида чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахслари деб эътироф этилади.

Шу билан бирга, кодексда агар шахснинг чет эл компаниясида иштирок этиши листинг тартиб-таомилидан ўтган ва (ёки) тегишли лицензияга эга бўлган биржаларда ёки чет эл молиявий воситачилари рўйхатига киритилган биржаларда муомалага киритилган қимматли қоғозлар (депозитар қайдлар) эмитенти бўлган бир ёки бир нечта Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг бевосита ва (ёки) билвосита иштирок этиши орқалигина амалга оширилган бўлса ҳамда бу шахс назоратчи шахс деб тан олинмаса, мазкур шахс чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилмаслиги белгиланган.

Бунда чет эл молиявий воситачилари деганда, Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган чет эл фонд биржалари ва чет эл депозитар-клиринг ташкилотлари тушунилади.

Кодекснинг мазкур моддасида, листинг тартиб-таомилидан ўтган деган жумла қайд этилган. Хўш ЛИСТИНГ ЎЗИ НИМА? Листинг бу – инглиз тилидан олинган сўз бўлиб, рўйхат маъносини англатади. Амалиётда компаниялар ўзлари чиқарган акцияларни биржада сотиш учун уларни сотиладиган акциялар рўйхатига киритишлари лозим. Ушбу биржага қўйилган акциялар биржадаги эксперт текширувларидан ўтказилиб, савдога қўйилган бўлса, демак листинг тартиб-таомилидан ўтган ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида, соф фойдани (даромадни) тақсимлашга нисбатан компания томонидан қабул қилинадиган қарорларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти компания устидан назоратни амалга ошириш деб эътироф этилиб, бунда шахснинг бундай қарорларга ҳам ушбу компанияда бевосита ёки билвосита иштирок этиши туфайли, ҳам ушбу компанияни бошқариш қайси шартноманинг предмети бўлса, ўша шартномада иштирок этиши туфайли ёхуд ушбу шахс ҳамда компания ва (ёки) бошқа шахслар ўртасидаги бошқа ўзига хос муносабатлар туфайли таъсир этиш имконияти ҳисобга олинади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмасининг активларини бошқарувчи шахс томонидан ушбу тузилма олган фойдани (даромадни) жисмоний шахс қайси давлатнинг фуқароси бўлса ёки юридик шахс қайси давлатда ташкил этилган бўлса, ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига ва мазкур юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тақсимлашга нисбатан қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти солиқ солиш мақсадлари учун юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмаси устидан назоратни амалга ошириш деб эътироф этилади.

(Давоми бор)

Содиқ БОЙМУРОДОВ,
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш
маркази ўқитувчиси.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.