Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Таҳририятга ЯТТлардан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар ҳақида сўраб кўплаб мурожаатлар бўлади. Ушбу саволларини инобатга олган ҳолда, солиқлардаги имтиёзлар ҳақида маълумотларни тўплаб, эътиборингизга ҳавола этамиз.

Т/р  Якка тартибдаги тадбиркорлар тоифаси  Имтиёз тури  Имтиёз қўлланиши учун асос
I Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ бўйича
1 Давлат рўйхатидан яқинда ўтган якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддаси
2 Ходимларни ёллаган якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон Қарори
3 “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини (товар, иш, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони
4 I ва II гуруҳ ногирони бўлган якка тартибдаги тадбиркор I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига 13-илова
5 Сартарошлик, тикувчилик, ҳаммом, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Қишлоқ туманларида, (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон Қарори
6 Микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркор Биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон Қарори
7 Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2027 йилнинг 1 январига қадар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон Қарори
8 Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек вилоятнинг бошқа туманлари қишлоқ аҳоли пунктларида маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2021 йилнинг 1 январига қадар солиқларни тўлашдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 332-сон қарори
9 Айрим ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан 2028 йилнинг 1 январига қадар озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон Қарори
10 Мактабгача таълим нодавлат муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор Мактабгача таълим нодавлат муассасасини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошира бошлаганидан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон Қарори
II. Декларация асосидаги даромад солиғи бўйича
11 Декларация асосида даромад солиғини тўловчи якка тартибдаги тадбиркор Солиқни жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўловчи якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378 ва 380-моддаларида белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қуйидаги имтиёзлар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378 ва 380-моддалари
III. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича
12 Миллий каталог ва Реестрга киритилган якка тартибдаги тадбиркор 2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн. сўмдан ошган, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланмадан олинадиган солиқ (аввалги ягона солиқ тўлови) ставкаси 2 фоиз миқдорида тўланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сонли Қарори
IV. Ижтимоий солиқ бўйича
13 Давлат рўйхатидан яқинда ўтган якка тартибдаги тадбиркор Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар (шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти аъзолари) томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси
14 Пенсионер, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси
15 “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркор Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси
16 “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркор Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ижтимоий солиқни ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси
V. 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қиладиган имтиёзлар
17 Касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркор Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Бунда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолияти амалга оширилган бутун давр учун тўланади. Ўзбекистон Республикасининг эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 375-моддаси
18 Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади. Ўзбекистон Республикасининг эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 390-моддаси
👉  Бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи кимларга, ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Шуҳрат ҲАКИМОВ, ДСҚ давлат солиқ бош инспектори.


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.