УН ВА НОН СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯ ҚАЧОН ТЎЛАНАДИ?

Ун ва нон маҳсулотлари нархлари эркинлаштирилиши натижасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллабқувватлаш мақсадида тўланиб келинаётган компенсация Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига мувофиқ оширилди.

Жумладан:

– ёшга доир пенсия, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;

– икки ёшгача бўлган бола парвариши учун тайинланган нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилаларга бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 22,3 минг сўмдан 50 минг сўмга оширилди.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, пул компенсацияси олувчиларининг амалдаги 9 тоифасига қўшимча равишда 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақа олувчи оилалар ва белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар киритилиб, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, 50 минг сўм миқдoрида ҳар oйлик пул компенсацияси жорий этилди.

Ушбу қарорда белгиланишича, компенсация тўловлари шу йилнинг 1 октябридан оширилишини инобатга олган ҳолда, ёшга доир пенсия, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга пул компенсациялари миқдори октябрь ойи учун Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида автоматик тарзда қайта ҳисобланади ҳамда оширилган миқдорлар фарқи бўйича компенсациянинг қўшимча тўлов реестрлари тузилган ҳолда тижорат банклари ва Халқ банки филиаллари томонидан тўлаб берилади.

Яъни, октябрь ойи учун 22 300 сўм тўлов ведомостларига киритилган бўлса, жорий ой учун қўшимча равишда 27 700 сўм, жами 50 000 сўм (22 300+27 700=50 000) тўланади. Шунингдек, ноябрь ойидан бошлаб, ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга ошириб борилади.

Ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан тайинланган бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳар ойлик пул компенсацияси октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ноябрь ойида тўланиши таъминланади.

Яъни, октябрь ойида 22 300 сўм тўланади ҳамда октябрь ойи учун 27 700 сўмлик фарқ ноябрь ойи компенсациясига қўшиб жами 77 700 сўм (50 000+27 700=77 700) тўланади. Шунингдек, декабрь ойидан ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга оширилади.

Компенсация олувчилар тоифасига янги киритилган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчиларига шу йилнинг октябрь ойи учун компенсациялар ноябрь ойида қўшиб тўланади.

Яъни, октябрь ойи учун ҳисобланган 50 000 сўм компенсация ноябрь ойига қўшилиб, жами 100 000 сўм (50 000+50 000=100 000) тўланади. Шунингдек, декабрь ойидан ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари давом эттирилади.

– Компенсацияларни тайинлаш ёки миқдорларини қайта ҳисоблаш (ошириш) учун фуқаролар томонидан қўшимча ҳужжат ёки аризалар талаб этилмайди. Компенсацияларни оширилган миқдорларда тўлаш ҳамда янги тоифаларга компенсацияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади дейди, – Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари М.ЎРИНБОЕВ.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони – 3 631 143 нафарни ташкил этди. Шундан ёшга доир пенсия олувчилар – 2 718 717 нафар, ногиронлик пенсиясини олувчилар – 379 387 нафар, боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчи оилалар – 176 990 та, ижтимоий нафақа олувчилар – 356 049 нафарни ташкил этади.

Ўзгартиришларга мувофиқ ташкилот томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига молиялаштириш мақсадида маблағлар олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда компенсация тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади:

● Пенсия жамғармасидан тегишли ой учун харажатларга тўлаш учун маблағ олишга талабномада (қоғоз кўринишида) компенсация олувчилар сони ва ҳақиқий харажатлар, шу жумладан, олдинги давр учун шундай маълумотлар сўмда кўрсатилади;

● электрон талабномада – жорий ва олдинги даврлар учун компенсация суммаси (талабнома танлов бўйича: қоғоз кўринишида ёки электрон шаклда тақдим этилади, таҳр. изоҳи).

Пенсия жамғармасидан тегишли ой учун пенсия ва нафақаларни тўлаш мақсадида маблағлар олиш учун ташкилот ходимлари реестрида компенсация тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади, реестр мажбурий тартибда талабномага илова қилинади.

©️ «Soliq plus» газетасидан


TELEGRAM: 👉https://t.me/soliq_plus

🔰FACEBOOK: https://fb.com/Soliqplusuz



Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Условия использования материалов: Все права защищены законами Республики Узбекистан о средствах массовой информации и об авторском праве и смежных правах.

1) Необходимо поставить голубой линк к слову «Soliq plus / Налоги плюс» и направить на наш телеграм канал https://t.me/soliq_plus
2) Неосведомленность об этих правилах не освобождает от ответственности, зафиксированной в соответствующих законодательных актах.